Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИДА ФАРҒОНАДАГИ “МОТАМСАРО ОНА” ҲАЙКАЛИ ПОЙИГА ГУЛЧАМБАРЛАР ҚЎЙИЛДИ

×

 2023-05-09 13:06:28    356

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами тантаналари доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ўринбосарлари билан биргаликда вилоят ҳокимлиги номидан “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов, вилоят мудофаа, ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлари раҳбарлари, вилоят бошқармалари ва ташкилотлари бошлиқлари ва жамоатчилик вакиллари ҳам мажмуа пойига гулчамбар қўйдилар.

"Ватанпарварлар боғи" ҳудудида тадбир иштирокчилари эътиборига театрлаштирилган иккинчи жаҳон уруши даври саҳналари намойиш этилди. Хронологик тартибда ташкил этилган саҳна кўринишларида Фарғона вилоятида иккинчи жаҳон уруши ҳақида шумхабарни радио орқали аҳолига етиб келишидан бошлаб, мард ўғлонларнинг ихтиёрий жангга отланиши, уруш давридаги қаҳрамонликлари, ғалаба нашидасини суриб, уйга қайтишлари жонлантирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram