Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ АСАДХЎЖА МЎЙДИНХЎЖАЕВ ТУҒИЛИБ ЎСГАН ҚИШЛОҒИДА ТАНТАНА БИЛАН КУТИБ ОЛИНДИ

×

 2023-05-16 14:03:19    237

PDF юклаш
Чоп этиш


Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган Асадхўжа Мўйдинхўжаев бугун Риштонда тантанали тарзда кутиб олинди.

Асадхўжа туғилиб ўсган Булоқбоши қишлоғидаги хонадон унинг яқинлари, дўстлари, катта-кичик ёшдаги спорт ихлосмандлари, маҳалла аҳли билан тўлиб-тошди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов, туман ҳокими Суфҳонжон Солиевлар чемпионни олқишлар экан, уни камолга етказган, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун муносиб шарт-шароит яратиб берган ота-онасига ва яқинларига чуқур миннатдорлик билдирдилар.

- Асадхўжанинг ютуғи – нафақат риштонликларнинг, балки фарғоналикларнинг ва умуман, ўзбекистонликларнинг ютуғи, - деди туман ҳокими. – Биргина мана шу ғалаба минглаб ёшларнинг ҳаётини ўзгартириб юборади. Қаранг, кимдир билими билан, кимдир касби-ҳунари билан, яна кимдир спортдаги маҳорати билан Ватанимиз шон-шавкатини дунёга таратяпти. Истаймизки, бундай ютуқлар бардавом бўлсин!

Мамлакатимизда илк бора ташкил этилган жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Асадхўжа Мўйдинхўжаев барча жангларда ғалаба қозониб, якунда чемпионлик камарини қўлга киритди. 

- Энг аввало, ота-онамга таъзим қиламан, - деди ёш боксчи. – Шу кунга етиб келишимга, шон-шуҳрат қозонишимга улар сабабчи. Қолаверса, биринчи устозимга, ҳамма-ҳаммангизга минг раҳмат. Қўллаб-қувватлаганингиз, қайғурганингиз, интизор бўлиб кутганингиз учун ташаккур. Ишонтириб айтаманки, сизларни ҳали кўп марта хурсанд қиламан.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram