Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ТОПШИРИҒИ АСОСИДА ТУЗИЛГАН РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ НАВБАТДАГИ ОММАВИЙ ҚАБУЛИ ФАРҒОНА ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТДИ
2023-05-19 20:02:55 258
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи” да Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг асосан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича навбатдаги оммавий қабули ўтказилди.
Президент халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, вазирликлар ва қўмиталар томонидан ўтказилган қабулда Фарғона водийсининг барча вилоятларидан келган фуқароларнинг ҳар бир мурожаатида айтилган масалани шу соҳага дахлдор мутасаддилар иштирокида очиқ-ошкора, батафсил муҳокама қилинди.
Қабуллар давомида мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида ҳал этилди, баъзи мурожаатлар бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар бўйича Халқ қабулхоналари томонидан аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинмоқда.
Қабуллар доирасида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг навбатдаги фуқаролар қабули ҳам ташкил этилди.
Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 110 нафарга яқин фуқароларнинг асосан бандлик, тадбиркорликка кўмаклашиш, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, коммунал хизмат, тиббий хизматлар ва яна бир қатор масалалар бўйича мурожаатлари вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги котибият мудирлари ва бўлим бошлиқлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топган бўлса, ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram