Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АРХИТЕКТУРА ВА ШАҲАРСОЗЛИК СОҲАСИДА МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДА ҲАМДА УЛАРДА АМАЛИЙ КЎНИКМАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ИТАЛИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИНАДИ
2023-05-29 10:20:41 395
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Италиянинг Турин Политехника университети Осиё мамлакатлари билан алоқалар бўйича проректори Микеле Бонино ҳамда профессор Фульвио Ренаудони қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилоятида архитектура ва шаҳарсозлик соҳаси учун малакали мутахассислар тайёрлаш ҳамда уларда жаҳон андозаларига мос амалий кўникмаларни шакллантиришда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Фарғона политехника институти ҳамда Италиянинг техника соҳасидаги энг илғор олийгоҳи – 164 йиллик тарихга эга Турин Политехника университети ўртасида ҳозирги кунда икки йўналишда ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Биринчиси, академик таълим йўналишида икки дипломли қўшма бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларини йўлга қўйиш бўлса, иккинчи йўналиш, ушбу талаба ва олимларни жалб этган ҳолда жамиятдаги реал лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш ҳамда бу орқали амалий кўникмаларни шакллантириш.
Сўнгги йилларда юртимизнинг бошқа ҳудудлари қатори, Фарғона вилоятида ҳам қурилиш-бунёдкорлик ишлари кўлами йил сайин муттасил ошиб бораётганини қайд этган вилоят ҳокими, бу борада муҳим бўлган малакали архитекторларни ҳамда шаҳарсозлик дизайнерларини тайёрлашда, дунёнинг нуфузли техник олийгоҳларидан бири бўлган Турин Политехника университетининг вилоятимиз билан ҳамкорликни йўлга қўйганини мамнуниятини билдириб, ушбу ҳамкорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидлади.
Архитектура ва шаҳарсозлик дизайни бўйича Италиянинг етакчи олимларидан бири ҳисобланган Микеле Бонино дунёдаги қатор энг олд университетларининг профессори ҳам ҳисобланади, 2022 йилги Пекин қишки Олимпия ўйинлари учун замонавий футуристик услубда барпо этилган Шоуган Олимпия паркининг бош архитектори бўлган.
Микеле Бонино, ўзининг вилоятимизга бугунги ташрифи давомидаги кўрган объектлари борасида фикрларини билдириб, хусусан Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдасини илк барпо этилган даврдаги шаклда тиклаш бўйича кўзда тутилаётган реставрация лойиҳасини амалга оширишда Фарғона политехника институти билан биргаликда тўлақонли иштирок этишга тайёр эканликларини билдирди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Файзулло Қосимов, Хожиқўзижон Исақов, Фарғона политехника институти ректори Ўктам Саломов иштирок этдилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram