Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАНФААТДОРЛИК БЎЛСА, МЕҲНАТДА ВА ҲОСИЛДА БАРАКА БЎЛАДИ: ФАРҒОНАДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАНДИ
2023-06-01 20:54:16 379
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ёзёвон туманида бўлиб, ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этди.
Дастлаб “Хонобод” ММТП ҳудудида жойлашган “Хонобод ғалабаси” фермер хўжалиги дала майдонида пишиб етилган бошоқли дон ҳосили кўздан кечирилди.
Пахтачилик-ғаллачилик йўналишида фаолият олиб бораётган мазкур фермер хўжалигида 41 гектар ерга пахта, 54 гектар майдонга ғалла экилгани айтилди. Мўл ҳосил етиштириш тадбирлари ҳақида маълумот берилди.
Ғалла дала майдонида туманлар секторлари раҳбарлари, отрядлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари, нуронийлар иштирокида ҳосилга барака тилаб, дуолар қилинди ва вилоятда ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди.
“Фарғона дон маҳсулотлари” АЖга қарашли Ёзёвон дон қабул қилиш шохобчасида бу йил вилоятимизда етиштирилган ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали вилоят семинари ташкил этилди. Бу ерда мавсумда фойдаланиладиган техникалар иштирокчилар эътиборига ҳавола қилинди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими деҳқонларнинг 9 ойлик меҳнатлари натижасида вилоятимизда мўл ғалла ҳосили етиштирилгани, олдинда муҳим ва масъулиятли жараён – ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш вазифаси турганини қайд этди.
Омборларда, хонадонда дон бўлса, кўнгил ҳам тўқ, хотиржамлик бўлиши айтиб ўтилди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов мавсумга тайёргарлик ишлари юзасидан ҳисобот берди.
2023 йил ҳосили учун жами 95 минг 720 гектар майдонларда ғалла парваришланди. Қувасой шаҳри ва барча туманларда 340 та ўрим отрядлари ташкил этилиб, уларга 340 дона юқори унумли дон ўриш комбайнлари 1 минг 825 дона дон ташиш техникалари, 153 та кўчма устахоналар ва 173 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди. Шунингдек, барча туманларда “Ғалла-2023 ўрим-йиғим штаблари” ташкил этилиб, штаблар таркибида 5 та ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилди.
Бу йил вилоят бўйича ҳар бир гектардан ўртача 80 центнердан, 765 минг тонна бошоқли дон ҳосилини йиғиштириб олиш режалаштирилган.
Ғаллакорларга уруғлик, ёқилғи ва ўғит ўз вақтида, етарли миқдорда етказиб берилди. Ғалла ҳосилини етиштириш учун жамғарма ҳамда ғаллачилик кластерлари томонидан 876 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Ўрим-йиғим иштирокчиларининг моддий манфаатдорликлари алоҳида эътиборга олиниб, отряд бошлиқлари, механизаторлар ва ҳайдовчиларга пул маблағлари берилди.
Комбайнчилар, ҳайдовчилар ва ўрим-йиғимнинг бошқа иштирокчиларининг унумли ва баракали ишлашлари учун қулай шароитлар яратилмоқда.
Семинарда комбайнларнинг ҳар бир иш соати, ҳаракати назоратга олиниб, уларнинг иш самарадорлиги таҳлил қилиб борилиши маълум қилинди. Натижаларга қараб комбайнчи ва ҳайдовчилар, отряд бошқа аъзолари рағбатлантирилиб борилади. Энг асосийси, уруғлик сифатига муҳим аҳамият қаратилади.
Семинарда ўрим-йиғим тадбирига чамбарчас боғлиқ бўлган ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экишни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Шунингдек, бир қатор туманларда мавсумга тайёргарлик ишлари юзасидан ҳисоботлар эшитилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, ўрим-йиғим ишларини тартиб ва интизом билан, тизимли амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram