Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА БМТ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ БИЛАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ

×

 2023-06-12 09:10:51    227

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича минтақавий директори Ивана Живкович бошчилигидаги БМТ Тараққиёт дастури масъулларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва эришилаётган натижалари муҳокама қилинди, ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

2022 йил сентябрь ойида лавозимга тайинланган ва ўзининг Ўзбекистонга илк ташрифини Фарғона вилоятига амалга оширган Ивана Живкович, вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳаси кенг ривожланганидан хабардор эканини, амалга оширилаётган кўплаб муваффақиятли лойиҳалар қўшни давлатларда ҳам катта эътибор тортаётганини қайд этди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси олдида турган устувор режаларга тўхталиб, БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга ошириш бўйича қатор лойиҳаларни тақдим этди.

Жумладан, вилоят раҳбарининг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари селекцияси, бу борада асосан барча турдаги сабзавотлар уруғчилигига ихтисослашган инновацион марказ ташкил этиш, вилоятдаги мавжуд 50 минг гектардан зиёд эски боғларни иқлимга мос, серҳосил кўчатлар билан янгилаш каби таклифлари ижобий қабул қилинди.

Шунингдек, вилоятимизда иш бошлаган AKIS Агрохизматлар маркази ҳамда Уммон Султонлиги билан ҳамкорликда ташкил этилаётган Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти учун хориждан тажрибали ва малакали мутахассислар, олимлар жалб этиш борасида ҳам таълим дастурлари доирасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев, Комила Кавланова, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска иштирок этдилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram