Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ САУДИЯ АРАБИСТОНИ БОЗОРИГА ОЛИБ КИРИШ ИМКОНИЯТИ ЯРАТИЛМОҚДА
2023-06-17 13:45:21 760
Бугун вилоят ҳокимлиги қабуллар уйида вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Акмал Пўлатов Саудия Арабистони Подшоҳлиги Атроф-муҳит, сув ва қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва қишлоқ хўжалигини кенгайтириш департаменти бош директори Бандар Муҳаммад ал-Сақҳан бошчилигидаги саудиялик инвесторлардан иборат катта делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда Саудия Арабистони ва Фарғона вилояти ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича фикр алмашилди.
Дастлаб Акмал Пўлатов Фарғона вилоятининг қишлоқ хўжалиги салоҳияти ҳамда экспорт имкониятлари юзасидан батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, инвесторлар учун вилоятда яратиб берилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар ҳақида ҳам таништирди.
Бандар Муҳаммад ал-Сақҳан самимий ташкил этилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, ташриф мақсади вилоятдаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар билан яқиндан танишиш, тажриба алмашиш орқали маҳсулотларни айирбошлашдан умидвор эканлигини маълум қилди.
Учрашув давомида саудиялик ишбилармонлар ҳам ўз йўналишлари бўйича таклифларини билдириб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Таклиф қилинган йўналишлар бўйича жойига чиқилган ҳолда ўрганиш ва ҳамкорликда иш ташкил қилишга келишиб олинди.
Саудиялик меҳмонлар кун давомида вилоятдаги мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш ва қадоқлаш, қуритиш жараёнлари, гулчилик плантациялари фаолияти билан танишадилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram