Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ДАНҒАРАДА ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-06-24 19:29:49    738

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Данғара тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳудудида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан навбатдаги сайёр фуқаролар қабули ўтказилди. Қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Муҳиддин Жўраев, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Адҳамжон Тиллаволдиев ҳам иштирок этдилар.

Қарийб саккиз соат давом этган қабулда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан вилоят ҳокимининг шахсий қабулини сўраб мурожаат қилган 200 нафардан зиёд фуқароларнинг мурожаатлари вилоят ҳокимлигининг бўлимлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, давлат ва тижорат банклари раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Фуқаролар томонидан бандлик, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, уй-жой, моддий ёрдам, таълим контрактини тўлашга кўмаклашиш, банк кредити ажратиш, яшаш шароитларини яхшилаш, субсидиялар ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ишга тиклаш, суд қарори ижросини таъминлаш, тиббий хизматлар, шу жумладан, мураккаб жарроҳлик амалиётлари орқали юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш каби масалаларда қилинган мурожаатларнинг кўпи қабул чоғида ўз ечимини топди. Ҳал этилиши учун муддат талаб этиладиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга қўшимча ўрганиш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди. Шунингдек, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга доир масалалар жойида соҳа мутасаддиларига йўналтирилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram