Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕКИСТОН – БАРЧАМИЗ УЧУН ЯГОНА ВАТАН, ЯГОНА ҚАЛБДИР!
2023-07-03 09:57:51 203
Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган "Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!" шиори остида маданий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун Фарғона шаҳри марказий кўчалари бўйлаб "Ватанпарвар автокарвони" йўлга чиқди. Ҳарбийлар оркестр садолари остида давлат байроғи билан ҳаракатланиб, юртдошларимиз қалбида ифтихор туйғуларини уйғотди.
Ислом Каримов номидаги вилоят театр-концерт саройининг олд хиёбонида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этдилар. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Файзуллажон Қосимов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг нафақат давлат рамзи, балки миллат ифтихори сифатидаги юксак аҳамияти хусусида сўз юритди.
Байрам тадбирида ватан, тинчликни мадҳ этувчи қўшиқлар янгради.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram