Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“ОҚ ЙЎЛ СЕНГА, БИТИРУВЧИ”: ФАРҒОНАДАГИ ИМКОНИЯТЛАРИ ЧЕКЛАНГАН ШАХСЛАР УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИНИ БУ ЙИЛ 170 НАФАР ЎҚУВЧИ ТАМОМЛАДИ

×

 2023-07-05 13:35:05    347

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғонадаги имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида “Оқ йўл сенга, битирувчи” номли тадбир ўтказилди.

Мактабнинг 170 нафар битирувчиларига диплом топшириш тадбирида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари Сарвар Бузрукхонов, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари масъуллари, мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, битирувчиларнинг ота-оналари, устозлар иштирок этдилар.

Сўз олганлар Давлатимиз раҳбарининг катта эътиборлари ва ғамхўрликлари натижасида билим ва касб-ҳунарларни эгаллаш имкониятига эга бўлган ёшларимизнинг мустақил ҳаётда ҳам ўз ўринларини топиб, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдириб, битирувчиларнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тиладилар.

Фарғона политехника институти, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти раҳбарияти томонидан ўқиш истагида бўлган битирувчи ёшларга берилган имтиёзлар ҳақида ҳам тушунчалар берилди.

Тадбир давомида фаол битирувчилар ҳамда уларнинг устозларига фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. Мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмаси ҳам берилди.

Битирув кечасида сўз олган ота-оналар ҳам аввало ёшларга эътибор, шундай шароит яратиб берилаётганлиги учун Президентимизга миннатдорлик билдирдилар. Билим берган устозларига ташаккур айтдилар.

Фарғона имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактабида 2022-2023 ўқув йилида жами 382 нафар ўқувчилар 8 та касб бўйича таҳсил олди. Бундан 213 нафар 1-босқич, 170 нафар 2-босқич битирувчи курс ўқувчиларини ташкил этади. Касб-ҳунар мактабида республиканинг 8 та вилоятидан келган имконияти чекланган ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Бу йилги ўқув йилида жами 170 нафар ўқувчилар касб-ҳунар мактабини тамомлаб, ўз мутахассисликлари бўйича давлат намунасидаги диплом олиб, ўз яшаш ҳудудларида иш ёки тадбиркорлик фаолияти билан давом эттиради.

Шу куни Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармалари масъуллари томонидан битирувчилар учун мавжуд квоталанган иш ўринлари билан таништирилиб, тушунчалар берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram