Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ ПАРЛАМЕНТЛАРАРО ДЎСТЛИК ГУРУҲИ ҲАМРАИСИ ОСМАН МЕСТЕН БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-08 20:55:38    595

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳамраиси, Туркия Буюк миллат мажлиси депутати Осман Местенни қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилояти ҳамда Туркия вилоятлари ўртасида ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. 

Хайрулло Бозоров яқинда бўлиб ўтган Туркия Буюк миллат мажлисига сайловларда Бурса вилоятидан депутат этиб сайланган ҳамда келгуси беш йилда Ўзбекистон-Туркия парламентлараро дўстлик гуруҳи ҳамраислигини давом эттирадиган Осман Местенни табриклаб, икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришда парламентлараро алоқаларни янада чуқурлаштириш йўлидаги ишларида муваффақиятлар тилади.

Учрашувда икки мамлакат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва сиёсий иродалари давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқаларни мутлақо янги босқичга олиб чиққани ҳамда ўзаро ҳамкорликнинг жадаллашишига омил бўлгани алоҳида қайд этилди. Яратилаётган шароитлар натижасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш имконияти мавжудлиги таъкидланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегациянинг 2022 йилда Туркиянинг Бурса вилоятига амалий ташрифи доирасида эришилган келишувлар изчил ҳаётга тадбиқ этилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев ҳам иштирок этди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram