Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ҲАМДА ФАРҒОНА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ВА ГЕРМАНИЯНИНГ МАНГЕЙМ УНИВЕРСИТЕТИ КЛИНИКАСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК БИТИМЛАРИ ИМЗОЛАНДИ

×

 2023-07-09 15:04:45    494

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Германиянинг Мангейм университети клиникаси раҳбари Фредди Бергманнинг Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига ташрифи чоғида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ва Мангейм университети клиникаси ўртасида ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг 2022 йил 25-30 июль кунлари бўлиб ўтган Германия ва Австрияга ташрифи давомида эришилган келишувларнинг амалий натижаси бўлган ушбу битимлар, вилоят тиббиёт тизимини ривожлантиришда Германиянинг илғор тажрибасини жорий қилиш, вилоят соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, фарғоналик шифокорларнинг Германияда малака ошириш ва тажриба алмашинишларини йўлга қўйиш, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳамда Мангейм университети ўртасида вилоятимизда қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви, қўшма илмий анжуманлар ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш каби кўп томонлама ҳамкорликни назарда тутади.

Ҳужжатларни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ректори Акмал Сидиқов, Мангейм университети клиникаси раҳбари Фредди Бергманн имзоладилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram