Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚЎҚОНДА “ТУРКИЙ ТИЛЛИ ЁШЛАР” ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-12 09:16:27    344

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Қўқон университети очиқ майдонида “Туркий тилли ёшлар” халқаро фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Халқаро фестивалда республикамизнинг барча ҳудудларидан, шунингдек, Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙга аъзо давлатлардан ташриф буюрган 200 нафардан зиёд фаол ёшлар ва талабалар иштирок этмоқда.

Фестивалнинг очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов, туркий давлатлар ёшларини фестиваль билан муборакбод этиб, ҳар бир иштирокчини фаолликка чорлади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Маданият ва туризм вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Халқаро Туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ билан ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июлдаги “Туркий давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорликни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори иловаси билан вилоятимизда ўтказилиши белгиланган маданий-маърифий тадбирлар Дастури доирасида ташкил этилаётган фестиваль мақсади ҳам ёш авлоднинг халқларимиз тарихи ва миллий-маданий меросга меҳрини ошириш, Туркий давлатлар ташклотига аъзо давлатлар билан туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, ёшларнинг туризм соҳасидаги истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишдан иборат эканлиги қайд этилди.

Байрам кечасида ижро этилган куй-қўшиқлар, гўзал рақслар қардош халқ вакилларини янада жипслаштирди.

15 июлга қадар давом этадиган фестиваль доирасида китобхонлик куни, миллий ва этноспорт турлари бўйича спорт мусобақалари, маданий-кўнгилочар тадбирлар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, ҳунармандчилик маҳсулотларини тайёрлаш бўйича давра суҳбатлари, ёшлар билан таниқли театр ва кино ижодкорларининг ижодий мулоқотлари ташкил этилади.

Фестиваль кунларида бўлиб ўтадиган Туркий тилли ёшларнинг “Дўстлик” кечаси, Қўқон шаҳридаги диққатга сазовор жойларга саёҳат, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, Риштондаги Халқаро Кулолчилик маркази ҳамда Учкўприк туманидаги “Меҳригиё” кичик корхонаси лаванда боғларига ташриф билан давом этади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram