Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


2023 ЙИЛНИНГ ЯНВАРЬ-ИЮНЬ ОЙЛАРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА ЖАМИ 22 ТА МАМЛАКАТДАН 436,6 МЛН. ДОЛЛАР МИҚДОРИДА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНДИ

×

 2023-07-17 15:53:39    297

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятида 2023 йилнинг январь-июнь ойларида ўзлаштирилган тўғридан тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми 436,6 млн. долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич билан вилоятимиз Республика ҳудудлари ўртасида Тошкент шаҳридан сўнг иккинчи ўринни қайд этди.

Ўтган 6 ой давомида вилоят иқтисодиётига инвестициялар киритиш бўйича Хитой (160,1 млн. доллар), Россия Федерацияси (98,8 млн. доллар), Жанубий Корея (37,1 млн. доллар), Сингапур (35,5 млн. доллар), Швейцария (21,2 млн. доллар) давлатлари етакчилик қилди, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами 22 та мамлакатдан тўғридан тўғри инвестициялар жалб қилинди.

Киритилган инвестицияларнинг асосий қисми тўқимачилик, нефт ва газ, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, электротехника саноати, хизмат кўрсатиш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган.

Бугунги кунга келиб Фарғона вилоятига инвестиция киритган мамлакатларнинг умумий сони 44 тага, инвестиция киритилган корхоналар сони 180 тага етди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram