Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ҚОЗОҒИСТОНЛИК ФЕРМЕРЛАР ВА МУТАХАССИСЛАР GLOBAL TEXTILE ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРИНИНГ ИЛҒОР ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ҲАМДА ЗАМОНАВИЙ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ УЧУН ФАРҒОНАДА БЎЛДИЛАР

×

 2023-07-17 18:54:34    378

PDF юклаш
Чоп этиш


Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ташкил этилган Global Textile Turkestan пахта-тўқимачилик кластери билан шартнома асосида ҳамкорлик қилаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер жойлашган Мактаарал тумани маҳаллий ҳокимияти мутасаддилари, тумандаги қишлоқ округлари оқсоқоллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларидан иборат делегация вилоятимизда бўлиб, Global Textile пахта-тўқимачилик кластерининг илғор қишлоқ хўжалиги технологиялари ҳамда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари билан танишдилар.

Инновацион технология ва ишланмаларни тадбиқ этиб, минглаб янги иш ўринларини яратаётган мамлакатимиздаги етакчи тўқимачилик компанияларидан бири – “Global textile” МЧЖ томонидан жорий йилда ишга туширилган Global Textile Turkestan пахта-тўқимачилик кластери, пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олувчи ишлаб чиқариш занжирини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини Қозоғистонда илк бор тадбиқ этмоқда.

Меҳмонлар дастлаб Global textile пахта далаларида бўлиб, қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган илғор технологиялар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Жорий этилган томчилатиб суғориш тизими, зараркунандаларга қарши курашда биовоситалар, яъни фойдали ҳашаротлар энтомофагларни қўллаш жараёнларини кўздан кечирдилар, дала ишларини ташкил этишда фойдаланилаётган Planado ҳамда экин майдонларини самарали назорат қилишда қўлланилаётган Crop Monitoring дастурларининг имкониятлари билан ташишдилар.

Қозоғистонлик меҳмонлар Global Textile томонидан вилоятимизда амалга оширилган икки йирик инвестицион лойиҳа – пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёнини қамраган Fergana Global Textile ва Global textile infinity корхоналарини ҳам бориб кўрдилар. Замонавий ишлаб чиқариш ускуналари, сифат лабораторияси билан танишдилар, ишлаб чиқаришда жорий этилган энергия тежамкор технологияларни кўздан кечирдилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram