Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИДА ЕВРОПА ИТТИФОҚИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЭЛЧИСИ ШАРЛОТТА АДРИАН БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-07-18 18:05:54    274

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлигида элчи, Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси раҳбари Шарлотта Адриан билан учрашув бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Файзуллажон Қосимов ва Комила Кавланова иштирокида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги изчил ривожланиб бораётган муносабатларнинг бугунги босқичида Фарғона вилоятидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Давлат хизматларини рақамлаштириш, “яшил” энергетикани жорий этиш, “ақлли” қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишларида Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда юртимизда амалга оширилаётган лойиҳаларни Фарғона вилоятида ҳам тадбиқ кўламини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот чоғида Шарлотта Адрианга Фарғона вилоятининг ижтимоий-иқтисодий, инвестицион, таълим, маданий-гуманитар соҳалардаги кўрсаткичлари ҳамда вилоятнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Вилоятимизда хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллиги қайд этилди.

Сўнгги йилларда Фарғона вилоятининг хорижий давлатлар билан тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётгани, Европанинг ривожланган давлатлари билан ҳам ўзаро манфаатли муносабатлар йўлга қўйилаётгани маълум қилинди. Бунинг натижасида вилоятимизга жалб қилинаётган хорижий инвестицияларнинг ҳажми йиллик бир миллиард доллардан ошаётгани таъкидланди.

Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти юқори экани, кимё саноати, текстиль, қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот етиштириш ва қайта ишлаш каби соҳаларнинг вилоятимиз иқтисодиётида катта ўрин тутиши мулоқот чоғида алоҳида қайд этилиб, Фарғона вилояти маҳсулотларининг Европага экспортини кўпайтириш учун Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими (GSP+) салоҳиятидан янада кенгроқ фойдаланиш бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда вилоятимизда таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар, замонавий касбий таълимларни чет тили билан бирга ўргатиш бўйича йўлга қўйилган Фарғона тажрибаси ҳақида сўз юритилди, Erasmus дастури орқали вилоятимиздаги 14 та олий таълим муассасалари талабаларининг Европада таълим олишларини янада кенгайтириш бўйича ҳамфикрлиликка борилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram