Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА, БАТКЕН ҲАМДА СЎҒД ВИЛОЯТЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ МИНТАҚАВИЙ УЧРАШУВИ ДОИРАСИДА ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ РАИСИ АКИЛБЕК ЖАПАРОВ БИЛАН УЧРАШУВ БЎЛИБ ЎТДИ
2023-07-18 20:01:20 536
Қирғизистоннинг Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Фарғона, Қирғизистоннинг Баткен ҳамда Тожикистоннинг Сўғд вилоятлари раҳбарларининг минтақавий учрашуви доирасида Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент Администрацияси раҳбари Акилбек Жапаров билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида чегарадош вилоятлар ўртасида ҳудудлараро савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш, савдо ҳажмини янада ошириш ва ўзаро маҳсулот етказиб бериш номенклатурасини кенгайтириш, янги қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда Акилбек Жапаров бошчилигидаги делегациянинг жорий йил март ойида Фарғона вилоятига ташрифи чоғида муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари бўйича амалга оширишга киришилган ишлар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бугун шунингдек, Фарғона ва Баткен вилоятлари ҳамда Фарғона ва Сўғд вилоятлари раҳбарлари бошчилигидаги делегацияларнинг тор доирадаги учрашувлари бўлиб ўтди.
Мулоқотлар чоғида Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарларининг сўнгги йиллардаги олий даражадаги учрашувлари доирасида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаб, чегараолди вилоятлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ишончга асосланган кенг кўламли алоқаларни янги босқичга кўтаргани мамнуният билан қайд этилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Баткен вилояти губернатори Абдикарим Алимбаев бошчилигидаги делегация билан учрашуви асосий кун тартибидан савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш каби масалалар ўрин олди. Ҳозирда ишлаб чиқилган умумий қиймати 13,5 млн. долларлик 8 та қўшма лойиҳани жорий йил август ойидан амалга оширишга бошланиши келишиб олинди.
Фарғона вилоятининг Баткен билан чегарадош туманларида мавжуд чегараолди масалалари муҳокама қилинди ва уларни ҳамкорликда ҳал этиш белгилаб олинди. Учрашувларда ҳар икки вилоятнинг чегараолди туманлари ҳокимлари ҳам иштирок этдилар.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги делегация билан учрашувда икки вилоят ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, биргаликда хорижий инвестицияларни жалб этиш, табиий ресурслардан ҳамкорликда фойдаланиш, Бешариқ туманида Тожикистон билан чегарадаги “Андархон” назорат-ўтказиш пункти ёнидаги майдонда барпо этилаётган “Қўқон” эркин иқтисодий зонасига боғлиқ Савдо-логистика маркази қурилишини жадаллаштириш, пахта етиштиришдан тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи қамраб олган пахта-тўқимачилик кластери ташкил этиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини Сўғд вилоятида йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувлар чоғида эришилган келишувлар бўйича амалга ошириладиган биринчи навбатдаги аниқ чора-тадбирларнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва бир ҳафта муддатда тасдиқлашга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram