Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


БИНО ВА ИНШООТЛАР МАКТАБЛАР БАЛАНСИГА ҚАЙТАРИЛДИ

×

 2023-07-19 09:22:17    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳар ҳокимининг 2019 йил 20 июндаги “Шаҳримиздаги айрим умумтаълим ўрта мактабларининг фойдаланилмаётган бинолари ҳамда самарасиз ҳолатдаги ер майдонларини шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилиш тўғрисида”ги 746-сонли қарори билан, шаҳардаги айрим мактабларнинг бино ва ер майдонлари шаҳар ҳокимлиги балансига қабул қилинган.

Ўтган 2022 йилда вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида ушбу қарор билан амалга оширилган амалиёт, мавжуд қонунчиликка зид экани аниқланган ҳамда 2022 йил 15 ноябрда Қўқон шаҳар ҳокимининг қарорини бекор қилиш бўйича вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган. Ушбу қарор билан шаҳар ҳокимлиги балансига олинган бино-иншоотлар ва ер майдонларини белгиланган тартибда таълим муассасалари балансига қайтариш белгиланган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқдаги Qo'qonjonim гуруҳида Қўқон шаҳрида вилоят ҳокимининг юқоридаги қарори ижроси таъминланмагани юзасидан хабарлар эълон қилинди. Мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат Вилоят ишчи гуруҳи, Қўқон шаҳрида ўрганиш ўтказиб, бекор қилинган қарорга киритилган барча мактабларда вилоят ҳокими қарори ижроси таъминланганлиги ҳолатини текшириб чиқди. Ўрганиш натижасида қолган мактабларда бино-иншоотлар ва ер майдонлари мактаб балансига қайтарилгани, лекин 27-мактабнинг бино-иншоотлари Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан давлат-хусусий шериклик асосида МЧЖ шаклидаги тадбиркорлик субъектига бериб юборилгани ҳамда белгиланган тартибда таълим муассасаси балансига қайтариш бўйича вилоят ҳокимининг қарори ижроси таъминланмаганлиги аниқланди.

Вилоят ишчи гуруҳи томонидан мактаб бино-иншоотлари тегишли далолатнома билан таълим муассасаси балансига қайтарилиши таъминланди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram