Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


“20 МИНГ ТАДБИРКОР – 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС” ДАСТУРИ ФАРҒОНАЛИК ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ҲАМ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИКЛАРИНИ ОЧМОҚДА

×

 2023-07-19 23:02:52    636

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирокида камбағалликни қисқартириш борасида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастурининг ижроси юзасидан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ қабул қилинган дастур ҳақида яна бир бор маълумот берилди.

Йиғилишга иқтисодий комплекс таркибига кирувчи барча бошқарма, ташкилотлар ва тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар-туманлар ҳокимлари, тегишли мутасаддилар, тадбиркорлар жалб этилди.

Дастлаб Президент фармони асосида мамлакатда камбағалликка қарши курашиш жараёнини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини манфаатли ҳамкорлик асосида жалб қилиш ва уларга қўшимча қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Шундан сўнг Фарғона вилоятида ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар “Ҳамкорлик шартномалари”ни тузган тадбиркорларга Дастурда иштирок этаётганлигини тасдиқловчи сертификат бериш жараёнлари таҳлил қилинди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров фарғоналик тадбиркорлар билан ўтган мулоқотда мавжуд муаммоларга, таклиф ва ташаббусларга белгиланган тартибда кўмак кўрсатилишини маълум қилди ва уларга ечим белгилаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Масъуллар билан биргаликда олдинда турган муҳим вазифалар келишиб олинди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Хуршид Аҳмедов, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори Мирзоҳид Убайдуллаев ҳам иштирок этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram