Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


2023 ЙИЛНИНГ ЎТГАН ОЛТИ ОЙИ ДАВОМИДА ВИЛОЯТИМИЗДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ҚАРАТИЛГАН ИШЛАР

×

 2023-07-20 12:22:58    250

PDF юклаш
Чоп этиш


2023 йилнинг январь-июнь ойлари давомида Фарғона вилоятида 96 минг 154 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди.

Бугунги кунда вилоятимизда 25 мингдан зиёд аёллар тадбиркорлик фаолияти билан банд бўлиб, жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида уларнинг 15 минг 829 нафарига 227 млрд. 562 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

150 нафар кам таъминланган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 1 млрд. 750 минг сўмлик таълим контракт тўловлари маҳаллий бюджет ҳисобидан тўлаб берилди.

10 минг 568 нафар хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлашлари учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредити ажратилди.

2 минг 691 нафар хотин-қизларга субсидиялар ажратилиб, 9 млрд. 61 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

17 минг 354 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. 11 минг 587 нафар хотин-қизлар касбга ўқитилиб, 6 минг 184 нафарга яқини тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди, 7 нафар тадбиркор аёлларнинг тайёрланган маҳсулотлари экспортга чиқиши учун кўмаклашилди.

71 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтган хотин-қизларга 96 млн. сўм маблағ берилди, 55 нафари ишга жойлаштирилди, 61 нафарига турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram