Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФУРҚАТ ТУМАНИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ СТАНЦИЯСИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2023-07-25 09:51:59    264

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалига қарашли Фурқат тумани тез тиббий ёрдам станциясининг янги биноси қурилиши учун "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси орқали 5 минг 148 та овоз тўпланди ва 1 млрд. 200 млн. сўм маблағ қўлга киритилди. Ушбу маблағ мақсадли сарф этилиб, янги тез тиббий ёрдам станцияси биноси барпо этилди.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида туман раҳбарлари, соҳа ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этдилар.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган мазкур муассаса ҳудудда яшовчи 122 минг нафардан зиёд аҳолига ўз вақтида, мунтазам ва сифатли тиббий хизмат кўрсатишини таъкидлаб, тизимни аҳолига янада яқинлаштиришини қайд этдилар.

Ушбу Тез тиббий ёрдам станцияси 2 та реанимобиль ва 7 та тез тиббий ёрдам автомобиллари, 2 та фельдшерлик ва 7 та шифокорлар бригадасидан ташкил топган малакали тиббиёт ходимлари ҳамда тезкор интернет, телефон ва радиоалоқа тизимлари билан таъминланган.

Шунингдек, станцияда автотранспорт воситалари учун усти ёпиқ тураргоҳ, дорихона, чақириқларни назорат қилиш, дори-дармонларни сақлаш ва тарқатиш ҳамда амбулатор беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари мавжуд.

Фурқат туман ҳокимлиги ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram