Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТДАГИ АХБОРОТ-КУТУБХОНА МАРКАЗЛАРИГА "ТУРКИЙ АДАБИЁТ ДУРДОНАЛАРИ" КИТОБ ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
2023-07-26 11:49:20 379
Кеча Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази фаоллар залида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан вилоятдаги ахборот-кутубхона марказлари учун совға қилинган "Туркий адабиёт дурдоналари" китобларининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тақдимотда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Иброҳимжон Халимбеков, вилоят ахборот-кутубхона маркази раҳбари Ҳуснияхон Шерматова ҳамда барча шаҳар ва туман ахборот-кутубхона марказлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олганлар китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни, жамиятда мутолаа, инсонлар онгида эса китобхонлик маданиятини янада ошириш ҳақида тўхталдилар.
Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёев Туркий асарлар илк марта лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида-она тилида чоп этилиши ташаббусини илгари сурганларидан кейин, 100 жилдлик "Туркий адабиётлар дурдоналари" тўплами нашрдан чиқди.
Мазкур кенг кўламли, залворли бадиий силсилага умумтуркий адабиётининг энг етук намуналари, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Венгрия давлатларининг атоқли шоир, адиб ва мутафаккирларининг асарлари киритилган.
Шу куни “Туркий адабиётлар дурдоналари” тўплами вилоятдаги ҳар бир шаҳар-туман ахборот-кутубхона марказлари учун 170 номда ва 470 нусхада тантанали топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram