Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ АҲОЛИ ҲАЁТИ, ҲУДУДЛАР ИҚТИСОДИЁТИ БИЛАН ТАНИШИШ МАҚСАДИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИГА КЕЛДИ
2023-07-27 20:02:34 321
Ҳар бир ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”ни ривожлантириб, одамларга иш ўрни ва даромад манбаи яратиш - давлатимиз сиёсатининг устувор мақсади. Олтиариқ туманида деҳқончилик шундай таянч соҳа. Бу ернинг одамлари маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилишнинг ҳадисини олган.
Илгари бу туманда ҳам пахта ва ғалла кўп экилар эди. Давлатимиз раҳбарининг ғояси билан қишлоқ хўжалиги экинлари манфаатдорлик, бозор талаблари асосида ўзгартирилди. Бунда нафақат экишга эркинлик берилди, балки ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Президентининг мева-сабзавотчилик соҳасида қўшимча қиймат занжирини яратиш, узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш тўғрисидаги қарорлари бу соҳага янги имкониятлар очди. Хўжаликларга субсидиялар берилди, илғор технологиялар жалб этиш давлат томонидан рағбатлантирилди. Бу имкониятлар натижасида бугун узумчилик катта тармоққа айланди, бундай хўжаликлар кўпайиб бормоқда.
2020 йилда туманда “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги томонидан 75 гектарда узумчилик плантацияси ташкил этилган эди. Давлатимиз раҳбари ушбу токзорни келиб кўрди.
Бу ерда “хусайни”, “келинбармоқ”, “ризамат”, “мерседес” каби узум навлари етиштирилмоқда. Улар келгуси йилдан тўлиқ ҳосилга киради ва жами 3 минг тонна узум етиштирилади.
Олдинлари бу майдонда пахта экилиб, ўртача 25 центнердан ҳосил олинган. Энди узумнинг нархи билан солиштирганда, бир гектардан даромад қарийб 10 баробар ошган.
Яна бир муҳим томони, фермер хўжалигида мавсумий юмушлар билан бирга 700 кишининг бандлиги таъминланган. Улар кунига 200 минг сўмгача иш ҳақи олади.
Президентимиз ёшларга ва ишсиз фуқароларга узум парваришини ўргатиб, улар билан кооперация асосида узум етиштириш, бунга чет эллардаги юртдошларимизни ҳам жалб этиш зарурлигини таъкидлади.
Боғда, шунингдек, олма, гилос ва ўрик кўчатлари, қатор ораларига тарвуз, қовун, помидор, қалампир, булғор қалампири ва бошқа сабзавотлар экилган. Булар ҳам аҳоли даромади, юртимиз экспортини ошириш учун қўшимча манба бўлмоқда.
Боғ ёнида 2 минг тонна сиғимга эга бўлган совуткичли омбор қурилган. Бу ерда маҳсулотлар сақланиб, сараланиб, Туркия ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилинади.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда иқлими узумчиликка мос туманлар кўплигини таъкидлаб, уларда ҳам Олтиариқ тажрибасини жорий қилиш, токзорларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram