Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ДЕЛЕГАЦИЯ ХИТОЙГА ЖЎНАБ КЕТДИ

×

 2023-09-04 18:46:51    242

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан бугун Хитойга жўнаб кетди.

Вилоят расмийлари ҳамда турли соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлар, вилоятимиздаги йирик компаниялар раҳбарларидан иборат катта делегация олти кун давом этадиган ташриф чоғида Сичуань, Фуцзянь, Шеньдун ва Гуандун провинцияларида, Пекин, Чэнду, Сямэн шаҳарларида бўлиб, расмий учрашувлар ҳамда ишбилармон доиралари билан мулоқотлар, форумлар ўтказиши, йирик корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни билан танишиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти делегацияси Сямэн шаҳрида бўлиб ўтадиган Х “Марказий Осиё-Хитой ҳамкорлиги” форумида ҳам иштирок этади.

Ташриф давомида Фарғона ва Хитой муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган қатор ҳужжатлар, келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram