Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ХИТОЙНИНГ СИЧУАНЬ ПРОВИНЦИЯСИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЎРНАТИЛДИ
2023-09-12 15:53:43 606
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси ҳудудлараро инвестициявий, савдо-иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни кўзда тутган амалий ташриф билан Хитойда бўлиб қайтди.
5 сентябрь куни бошланган ташрифнинг илк кунида вилоят расмийлари ҳамда турли соҳаларда фаолият юритувчи тадбиркорлар, вилоятимиздаги йирик компаниялар раҳбарларидан иборат Фарғона вилояти делегацияси Сичуань провинциясига бўлди.
Дунёнинг энг йирик қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири – “Tongwei Solar”нинг Цзиньтан базасида бўлиб муқобил энергиялар ишлаб чиқаришдаги инновациялар билан танишдилар, қуёш панеллари ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирдилар.
Вилоят делегацияси шунингдек, Tianfu Agriculture Expo Park қишлоқ хўжалиги кўргазмаси паркида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида Хитойда жорий этилаётган энг сўнгги технологиялар билан ҳам танишдилар. Хусусан, қуёш панеллари остида жойлаштирилган инновацион балиқчилик фермаси, томчилаб суғориш билан шоли етиштириш технологияси каби жиҳатлар алоҳида ўрганиб чиқилди.
Вилоятимиз делегацияси Чэнду иқтисодий ва технологик ривожланиш зонасида 650 гектар майдонда жойлашган Volvo Cars электромобиллар ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.
Чэнду саноат ва тижорат федерациясида бўлиб ўтган музокаралар якунида Чэндуда “Фарғона инвестиция ва савдо маркази”, Фарғонада “Чэнду тадбиркорлари маркази”ни ташкил этишга келишилди.
“Zhiyuanhui information technology Ltd.” компаниясига ташриф чоғида сунъий интеллект технологияларини қўллашда бошқарув тажрибаси кўздан кечирилди. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда “Zhiyuanhui information technology Ltd.” ўртасида вилоятимизда ақлли технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди.
92 миллиондан зиёд аҳоли яшовчи ҳамда йиллик ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 756 млрд. долларга тенг бўлган, ҳудудида дунёнинг энг йирик 500 та халқаро компаниясидан 300 таси ўз фаолиятини йўлга қўйган Сичуань провинциясининг губернатори Хуан Цян билан ўтказилган учрашув чоғида Фарғона вилояти ва Сичуань ўртасида кенг кўламли ҳудудлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқиш, халқаро глобал компанияларни Фарғона вилоятига жалб этишда Сичуань тажрибасидан фойдаланиш, Фарғона ва Чэнду шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, қайта тикланувчи энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш, 100 дан зиёд олийгоҳ мавжуд бўлган ушбу провинция билан таълим соҳасида қўшма дастурларни амалга ошириш, “Қўқон” ЭИЗ ҳамда Сичуандаги иқтисодий зоналар ҳамкорлигини йўлга қўйиш каби масалаларда иш ташкил этишга келишиб олинди. Икки ҳудуд ўртасида алоқаларни изчил ривожлантириш учун ўзаро ишчи гуруҳ таркиби белгиланди, эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиладиган бўлди.
Сичуань провинцияси маркази – Чэнду шаҳри мэри Ван Фэнчао билан ўтказилган музокаралар ҳам самарали бўлди. Хитойнинг иқтисодий энг ривожланган шаҳарларидан бири бўлган, 24 миллион аҳоли яшовчи ҳамда йиллик ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 257 млрд. долларга тенг бўлган Чэнду шаҳри ҳамда Фарғона вилояти ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандум имзоланди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram