Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙНИНГ ЧЭНДУ ШАҲРИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА СИЧУАНЬ ПРОВИНЦИЯСИ ИНВЕСТИЦИЯЛАР, САНОАТ ВА САВДО ҲАМКОРЛИГИ ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-12 16:20:35    650

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида Чэнду шаҳрида Фарғона вилояти ва Сичуань провинцияси инвестициялар, саноат ва савдо ҳамкорлиги Форуми бўлиб ўтди.

100 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар, инвесторлар ҳамда Фарғона вилояти расмийлари, вилоятимиздаги йирик компаниялар раҳбарлари иштирокида ўтказилган Форумда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг мунтазам учрашувлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини, бугунги кунда Хитой юртимизнинг энг йирик савдо шеригига айланганини таъкидлади.

Ҳозирда вилоятимизда Хитой капитали иштирокида жами 138 та корхона фаолият олиб бораётганини, 2022 йилда 375,1 млн. доллар Хитой сармояси жалб этилганини, бугунги кунда Хитой билан ҳамкорликда 25 та лойиҳа доирасида қиймати 1 млрд. 224 млн. долларлик инвестиция киритиш бўйича амалий ишлар олиб борилаётганини қайд этган вилоят ҳокими, бўлиб ўтаётган Форумнинг янги ҳамкорлик кўлами йўналишларини белгилаб олишда муҳим аҳамият касб этишига эътибор қаратди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев томонидан Фарғона вилояти иқтисодиётида амалга оширилаётган ишлар, ўсиш суръатлари ва вилоятнинг инвестицион, экспорт салоҳияти ҳақида тақдимот амалга оширилди.

Форум давомида B2B ва G2B форматида музокаралар ўтказилиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича эришилган келишувлар доирасидаги савдо-инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича иш ташкил этиш белгилаб олинди.































Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram