Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ВА ХИТОЙНИНГ ФУЦЗЯНЬ ПРОВИНЦИЯСИ ЎРТАСИДА КЎП ТОМОНЛАМА ҲУДУДЛАРАРО ҲАМКОРЛИККА АСОС СОЛИНДИ
2023-09-12 16:49:54 457
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи давомида Фуцзянь провинциясида бўлди.
Фуцзянь провинцияси губернатори Чжао Лун бошчилигидаги Фуцзянь расмийлари билан кенг доирада ўтказилган музокараларда икки ҳудуд ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисодий, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, туризм соҳалардаги алоқаларни кенгайтириш масалаларида фикр алмашилди, Фарғона шаҳри ва Фуцзянь провинцияси маркази – Сямэнь шаҳри ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш борасида иш ташкил этишга келишиб олинди.
Фарғона вилояти ва Фуцзянь провинцияси ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича меморандум имзоланди.
Икки ҳудуд ўртасида алоқаларни изчил ривожлантириш учун ҳудудлар раҳбарларининг ўринбосарлари ҳамраислигида ишчи гуруҳ таркиби белгиланди, эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқиладиган бўлди.
Фарғона вилояти делегацияси вакиллари, энг сўнгги ақлли технологиялар жорий этилган Meiya Pico криминалистик лабораторияси фаолияти билан ҳам танишдилар.
Вилоят ҳокими бошчилигида “Xiamen ITG Group” компаниясида ўтказилган музокаралар натижасида ушбу компания билан қатор истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.
Фарғона вилояти делегацияси Сямэнь шаҳрида бўлиб ўтган Х “Марказий Осиё-Хитой ҳамкорлиги” форумида ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram