Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХИТОЙНИНГ ЙИРИК КОМПАНИЯЛАРИДА ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА БЎЛИБ, ҲАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ
2023-09-12 17:21:57 284
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Халқ Республикасига бўлиб ўтган амалий ташриф давомида Хитойнинг қатор йирик компаниялари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, вилоятимиз билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Хитойнинг “Jianhua Ceramics” компанияси томонидан “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида қиймати 25 млн. доллар инвестиция ҳисобига юқори сифатли ва турли ўлчовдаги кафеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Вилоят раҳбари ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш жараёнлари, қўлланилаётган технологиялар ҳамда маҳсулот сифати билан жойида танишди.
“Қўқон” ЭИЗ ҳудудида гипсокартон ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳани яқинда ишга туширган “BNBM” компаниясига ташриф ва компания раҳбари билан мулоқот чоғида вилоятимизда юқори сифатли қурилиш ва саноат бўёқлари ҳамда изоляция маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига инвестициялар киритиш бўйича келишиб олинди.
“China Huadian Engineering” компаниясига ташриф чоғида Фарғона туманида қуввати 150 МВтлик фотоэлектрик станцияни қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, кейинги босқичда вилоятимиз ҳудудида “ФарғонаАзот” каби корхоналарда диоксид углеродини ҳавога чиқариб юборилишини олдини олиш, водород энергияси ишлаб чиқариш, шунингдек, чиқиндини қайта ишлаб энергиялар ишлаб чиқариш лойиҳаларини ҳам амалга оширилишига келишилди.
“DongFeng Special Car Сompany” билан 2 та босқичда Фурқат туманида йиллик қуввати 1000 дона, қиймати 100 млн. доллар бўлган электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширишга киришилмоқда. Ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрган вилоят ҳокими, ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда турли электробус моделларнинг сифатини жойида кўздан кечирди.
Бу лойиҳа ортидан қиймати 50 млн. долларлик электромобилларни қувватлаш ускуналарини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш учун “Tunghsu Group” компанияси, қиймати 30 млн. долларлик “Dongfeng” электробусларига аккумуляторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан “Jiangxi Anchi New Energy Technology Co. Ltd” компаниялари Фарғона вилоятига кириб келмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram