Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА “ВАТАН ОСТОНАСИ” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-09-13 10:52:15    351

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоятимизнинг чегараолди ҳудуди - Фарғона ва Бешариқ туманида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳамкорлигида “Ватан остонаси” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 13 январь куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ҳарбий хизматчиларнинг аҳлоқий-руҳий ва жанговар тайёргарлигини кучайтириш, ёшларда ватанпарварлик туйғусини юксалтириш бўйича тавсиялар берилган эди. Мазкур тадбирлар шу мақсадда ташкил этилди.

Фарғона туманидаги “Гулпиён” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбирда ҳамкор ташкилотлар вакиллари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, театр актёрлари, шоир ва ёзувчилар, олимлар ва санъаткорлар маҳалла аҳли, ҳарбийларнинг оила-аъзолари ва ёшлар билан учрашди. Бу ерда самимий суҳбат ва қизиқарли савол-жавоблар дилтортар куй-қўшиқ, рақсларга уланиб кетди.

Сарҳадларимиз посбонлари томонидан ташкил этилган қурол-аслаҳалар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, шунингдек, шижоатли ҳарбийлар бажарган қўл жанги усулларининг намойиши ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил ўз натижасини бераётганлиги эътироф этилди.

“Ватан остонаси” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбир Фарғона туманида жойлашган чегара қўриқлаш взводида ҳам давом этди. Бу ерда чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари билан дилдан суҳбат қурилди. Ҳарбийларга китоблар совға қилинди. Юрт тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида ўз оромидан кечиб, туну кун сергакликни йўқотмаётган аскарлар шаънига шеърлар айтилди. Она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ишга бел боғлаган ҳарбийлар ва уларнинг турмуш ўртоқларига миннатдорлик билдирилди. Взводдаги тикувчилик цехи, болалар боғчаси фаолияти билан танишилди.

Ана шундай шукуҳли тадбирлар Бешариқ туманида ҳам давом этди. Нуронийлар шундай дориломон кунлар учун шукроналик билдиришди. Тарғибот гуруҳининг аҳоли ва чегарачилар билан самимий мулоқоти барчага манзур бўлди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram