Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ”НИНГ ИККИНЧИ МАВСУМИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА УМУМИЙ ҚИЙМАТИ 122 МЛРД. 381 МЛН. СЎМЛИК 97 ТА ЛОЙИҲА ҒОЛИБ БЎЛДИ
2023-09-18 16:58:18 252
2023 йилнинг иккинчи мавсуми учун “Ташаббусли бюджет” учун овоз бериш жараёнига Фарғона вилояти бўйича жами 3390 та лойиҳа илгари сурилган эди. Уларнинг 2837 таси тасдиқланган. Ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, 2 млн. 782 минг 376 та овоз берилган.
2023 йилнинг иккинчи мавсуми учун ўтказилган танловда Фарғона вилоятида 97 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ғолиб лойиҳаларнинг умумий қиймати 122 млрд. 381 млн. сўмни ташкил этади.
Илгари сурилган ва ғолиб бўлган лойиҳаларга эътибор қаратадиган бўлсак, ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар энг кўп ғолиб бўлган – 44 та лойиҳа. Кейинги ўринда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш тадбирлари турибди – 14 та лойиҳа. Учинчи ўринда соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш тадбирлари – 13 та лойиҳа. Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (трансформатор, симёғоч ўрнатиш) тадбирлари билан боғлиқ 9 та лойиҳа ғолиблар орасидан ўрин олган. Қолган барча ғолиб бўлган ташаббуслар 17 тани ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида олиб қараганда, Қўқон шаҳрида суммаси 9,5 млрд. сўмга тенг 8 та лойиҳа, Фарғона шаҳрида умумий қиймати 8,6 млрд. сўмдан зиёд бўлган 7 та лойиҳа, Ўзбекистон ва Қўштепа туманларининг ҳар бирида қиймати 7,92 млрд. сўмга тенг 6 тадан лойиҳа ғолиб бўлган. Риштон, Қува туманларида, Марғилон шаҳрида ҳам 6 тадан, Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Олтиариқ, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона туманларида 5 тадан, Данғара ва Ёзёвон туманларида 4 тадан, Қувасой шаҳри, Фурқат ва Сўх туманларида 3 тадан лойиҳа ғолиб бўлган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram