
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ШВЕЙЦАРИЯЛИК ИНВЕСТОРЛАР БИЛАН ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚАТОР СОҲАЛАРДА ИНВЕСТИЦОН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

2023-09-23 15:10:38 314
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Поль Антуан Дакоронья бошчилигидаги швейцариялик сармоядорларни ҳамда уларнинг маҳаллий ҳамкорларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Учрашувда “яшил” энергетика, йўлсозлик, чиқиндиларни қайта ишлаш, қурилиш, хизматлар соҳаларида вилоятимизда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон хорижий сармоя учун жозибадор ҳудудга айланиб бораётганини қайд этган Поль Антуан Дакоронья, олиб борилган ўрганишлар Фарғона вилоятида инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд эканлигини кўрсатганини таъкидлади.
Бешариқ туманида шамол электр станцияси барпо этиш, Фарғона ва Данғара туманларидаги чиқинди полигонларида «ноль чиқинди» тамойилида чиқиндини қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш, ДХШ асосида пуллик йўллар қуриш лойиҳаларида иштирок этиш, Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида йирик қурилиш маҳсулотлари савдо маркази ҳамда дунёнинг етакчи бренди остида меҳмонхона барпо этиш каби лойиҳаларни амалга ошириш борасида муҳокама ўтказилди.
Ушбу лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида ҳамкорликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев иштирок этди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram