Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


МАРҒИЛОНДА ТУРКИЙ ДУНЁ МОДАЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-09-23 15:15:22    330

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўқон шаҳрида бўлиб ўтаётган иккинчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали доирасида вилоятимизда Халқаро Туркий маданият ташкилоти – TÜRKSOY билан ҳамкорликда ташкил этилган VI Туркий Дунё модалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” корхонасида бўлиб ўтган тадбирда республикамиз дизайнерлари билан бир қаторда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Монголия, Россия Федерациясининг туркий республикалари – Татаристон, Тува, Якутиядан келган машҳур либослар дизайнерларининг миллийликка асосланган коллекциялари намойиш этилди.

Кўргазмада Халқаро Туркий маданият ташкилоти Бош котиби Султанбай Раев иштирок этди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram