
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙНИНГ “JINGHUA CERAMICS” КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ҚИЙМАТИ 35 МИЛЛИОН ДОЛЛАР БЎЛГАН ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШГА КИРИШМОҚДА

2023-09-23 21:16:26 282
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Jinghua ceramics” компанияси таъсисчиси Ву Хон Чанни қабул қилди.
Учрашувда “Jinghua ceramics” компанияси томонидан вилоятимизда амалга оширишга киришилаётган қиймати 35 миллион доллар бўлган кафель маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди.
Кунлик 40 минг кв. метр юқори сифатли ва йирик ўлчовдаги кафеллар ишлаб чиқариш қувватига эга бўладиган ушбу корхона "Қўқон” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштирилмоқда.
Вилоят ҳокими бошчилигидаги Фарғона вилояти делегациясининг яқинда Хитойга амалий ташрифи давомида вилоят раҳбари ушбу компаниянинг ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, қўлланилаётган технологиялар ҳамда маҳсулот сифати билан жойида танишганди.
21 сентябрь куни “Jinghua ceramics” таъсисчилигида "Yong Xin Ceramics" МЧЖ хорижий корхонаси вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилди ҳамда янги корхона гувоҳномаси вилоят ҳокими томонидан Ву Хон Чанга топширилди.
Ушбу йирик корхона бир йил муддатда қуриб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram