Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ЁШЛАРГА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ЙЎНАЛИШИДА БИЛИМ ОЛИШЛАРИ УЧУН КЕНГ ИМКОНИЯТЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛМОҚДА

×

 2023-09-25 19:13:32    244

PDF юклаш
Чоп этиш


Бошқа соҳаларда бўлгани каби ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматлари соҳаси ҳам сўнгги йилларда Фарғона вилоятида жадал ривожланиб бормоқда. Рақамларга мурожаат қилганда жорий йилнинг дастлабки олти ойида вилоятимизда ахборот технологиялари ва коммуникациялари хизматлари ҳажми 669,9 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш кўрсаткичи 121 фоизга тенг бўлди.

Бунда ёшларга ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида таълим бериш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар муҳим ўрин тутмоқда.

Бу мақсадда вилоятнинг 19 та шаҳар ва туманларида “Рақамли технологиялар ўқув марказлари” ташкил этилди. Ушбу ўқув марказларида 72 нафар ўқитувчи тренерлар фаолияти орқали, шу кунга қадар жами 18 мингдан ортиқ ўқувчи ва ёшлар ўқитилиб, уларга сертификатлар берилди. Жорий йил якунига қадар марказлар моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан яна 4 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Ушбу марказларни битирган ўқувчиларнинг 2400 нафари ҳозирда вилоятдаги йирик “Mega-Group”, “Intellectual Software Technology” ва “You Cloud” Ай-Ти компанияларига ишга жойлашиб, ҳозирда ўртача 1 000 – 1 200 доллар миқдорида ойлик маош олмоқдалар.

Мазкур дастурчи ёшлар томонидан бугунги кунда Россия, Корея ҳамда Қозоғистон компанияларига ERP тизими ҳамда мобил иловалари етказиб берилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда кўплаб ёшлар Фрилансерлик шаклида веб дизайнерлик, таржимонлик, дастурлаш каби кўплаб хизматларни кўрсатган ҳолда даромад кўришмоқда.

ТАТУ Фарғона филиалида Жанубий Кореянинг NIA агентлиги билан ҳамкорликда “Aхборот алмашинув маркази” ҳамда вилоятнинг 4 та олийгоҳларида (Қўқон давлат педагогика институти, ТАТУ Фарғона филиали, Фарғона давлат университети, Қўқон университети) “Инкубация ва акселерация маркази”лари ташкил этилди. Мазкур марказларда ўқувчи ёшлар томонидан 880 млн. сўмлик СТАРТАП лойиҳалар молиялаштирилди.

Марғилон шаҳрида ташкил этилган IT-Park филиалида қисқа даврда жами 35 мингга яқин ўқувчи-ёшлар ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида касб эгасига айланишди.

Ҳозирги кундаги талаблардан келиб чиқиб, ёшларни Ай-Ти соҳасига янада кўпроқ қамраб олиш мақсадида жорий йилда Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида қўшимча равишда бир вақтнинг узида 1500 нафар ўқувчи ва ёшларни қамраб олиш имкониятига эга Дастурий маҳсулотлар ва Ахборот технологиялари технологик парки ҳудудий филиалини ташкиллаш режалаштирилган.

Бугунги кунда Фарғона шаҳрида 8 та “Масофавий хизматлар экспорти марказлари” ташкил этилиб, ушбу марказларда 100 нафардан ортиқ ёшлар малака ва кўникмаларига қараб 2000 долларгача эквивалент ҳисобида ойлик маош олмоқдалар. Жорий йил якунига қадар “Масофавий хизматлар экспорти марказлари” сонини 10 тага етказилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram