Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙНИНГ ХАНЧЖОУ ШАҲРИДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН XIX ЁЗГИ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА 28 НАФАР ФАРҒОНАЛИК СПОРТЧИЛАР ИШТИРОК ЭТМОҚДА

×

 2023-09-26 11:21:42    224

PDF юклаш
Чоп этиш


Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган XIX ёзги Осиё ўйинларида мамлакатимиз терма жамоалари сафида 28 нафар фарғоналик спортчилар иштирок этишмоқда.

Вилоятимиз спортчилари бокс, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, юнон-рум кураши, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, камондан отиш, от спорти, каратэ, жиу житсу, велоспорт турларида ҳамда футбол ва чим устида хоккей терма жамоаларимиз сафида ғолиблик учун беллашадилар.

Дастлабки кунлардан мусобақага киришган спортчиларимиз илк ғалабаларни қайд этишни бошладилар. 

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия жамоаси Осиё ўйинлари гуруҳ босқичидаги дастлабки баҳсни Ҳонгконгга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона голга “Нефтчи” ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилди. 

Бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-71 кг) мусобақадаги илк жангини КХДР вакили Жанг Тае Рянгга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди ва кейинги босқичга йўл олди.

Мусобақаларда спортчиларимизга омад тилаймиз.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram