Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
"ЙИЛ АЁЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!
2023-09-26 11:26:28 673
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот, муассасаларда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари учун “Йил аёли” миллий танловини эълон қилади!
Танлов орқали мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзи фаолият кўрсатаётган соҳа нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.
Танлов 3 босқичда ўтказилади:
1-босқич – туман ва шаҳарларда октябрь ойида;
2-босқич (ҳудудий босқич) – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ноябрь ойида;
3-босқич (республика босқичи) декабрь ойининг охирги 10 кунлигида тантанали тарзда ўтказилади.
Танловда 35 ёшдан юқори бўлган, ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган ҳамда йўналиши бўйича фаолият билан камида 5 йил мобайнида узлуксиз шуғулланиб келаётган хотин-қизлар ҳамда уй бекалари иштирок этишлари мумкин.
Танлов якунида 1-, 2- ва 3-ўрин совриндорлари ҳамда “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси” каби 10 та номинация бўйича ғолиблар аниқланади.
Танловнинг Республика босқичида олий ўрин – Гран прини қўлга киритган иштирокчи олий даражадаги диплом, статуэтка ва Президент совғаси – автомобиль билан;
1-ўринни олган иштирокчи I даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти билан;
2-ўринни олган иштирокчи II даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида пул мукофоти билан;
3-ўринни олган иштирокчи III даражали диплом ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.
Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар ҳудуддаги туман (шаҳар) ташкилий қўмиталарига 1 октябрга қадар қабул қилинади. Қўшимча маълумот учун телефон: 73 244-07-60
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram