Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ОНКОЛОГИЯ ВА ТИББИЙ РАДИОЛОГИЯ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БОРАСИДА ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРНИНГ ЮҚОРИ ЭЪТИРОФИ

×

 2023-09-30 09:34:19    324

PDF юклаш
Чоп этиш


Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳудудий филиалларининг ривожланиш рейтинг натижалари эълон қилинди. Қувонарлиси, ушбу рейтингда Фарғона вилояти филиали 1-ўринда қайд этилди.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази Фарғона филиалида 12 та йўналишдаги ишлар 87 фоизга бажарилган.

Рейтингда 5130-сон Президент Қарори ижроси, инвестиция, чет эл клиникалари билан ҳамкорлик, мутахассисларни чет элда малака ошириш кўрсаткичи, скрининг дастурлари, дори дармон таъминоти, моддий техник базаси, юқори технологик жарроҳлик амалиётлари, инновация, давлат шерикчилик асосидаги филиал ташаббуси, муассасанинг таъмир ҳолати ва филиал ходимларининг кайфиятига алоҳида эътибор қаратилади.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram