
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ФАРҒОНАДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

2023-10-21 11:10:45 4935
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан ўзбек адабий тилининг асосчиси, буюк мутафаккир шоиримиз Алишер Навоийнинг Фарғона шаҳридаги ҳайкали ёнида вилоят байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари ва мудофаа тизимлари раҳбарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ёшлар иштирок этдилар.
Байрам тадбирини очиб берган Хайрулло Бозоров, она тилининг инсон ҳаётида тутган ўрни, юртимизда сўнгги йиллардаги Ўзбек тилининг обрў-эътиборини тубдан ошириш масаласида олиб борилаётган ишларга тўхталиб, Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари натижасида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида давлат тили имкониятларидан тўлиқ ва тўғри фойдаланишга эришилаётганини қайд этди.
Абдулла Авлонийнинг “Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур” сўзларини иқтибос қилиб келтирган вилоят ҳокими, ҳар қадамда, ҳамма вақт миллатимизнинг юраги, руҳи, том маънода жони ҳисобланган она тилимизни асраш, авайлаш лозимлигини таъкидлади.
Фарғона давлат университети профессори, тилшунос олим Сиддиқжон Мўминов тилнинг жамиятда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб, мустабид тузум даврида тилимизни йўқотишга бўлган уринишларни, халқимизнинг, зиёлиларнинг Ўзбек тилини сақлаб қолиш йўлидаги мардона ҳаракатларини тилга олди.
Тадбир давомида Ўзбек тилини улуғловчи шеърлар янграб, Алишер Навоий сиймоси саҳналаштирилган чиқишлар намойиш этилди, Ўзбек тилининг асосчиси ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.
Жойларда Ўзбек тили байрами тантаналари давом этмоқда.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram