Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ УРУҒЧИЛИГИ СОҲАСИДА ПЕКИН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОНЧИЛИК АКАДЕМИЯСИ ҚОШИДАГИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2023-11-07 19:57:04    3285

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Хитойнинг қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида энг йирик муассасаларидан бири – Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот маркази вакилларини қабул қилди.

Учрашувда Фарғона вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Хитойнинг Ўзбекистон каби континентал иқлимга эга ҳудудлари учун қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ишлаб чиқиш, етиштириш, мевали дарахтларнинг серҳосил ва чидамли кўчатлари селекцияси билан шуғулланадиган ушбу марказда 1200 нафар профессорлар иш олиб боришини маълум қилган меҳмонлар, ўзлари ишлаб чиқаётган уруғлар ва кўчатлар Фарғона вилояти иқлимига жуда мос келишини қайд этдилар.

Ҳамкорликнинг дастлабки босқичида тажриба сифатида вилоятимизда маълум бир майдонда ғалладан кейин озуқа-ем учун мўлжалланган маккажўхори ўрнига Пекин қишлоқ хўжалиги ва ўрмончилик академияси қошидаги илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган, жаҳон бозорида катта талабга эга бўлган ширин маккажўхорини экишни йўлга қўйишга келишиб олинди. Хитой маккажўхоричилигида асосий ўринни эгаллаб келаётган ушбу уруғни, ҳозирда Вьетнам ва Покистонда ҳам жуда катта майдонларда экиш йўлга қўйилгани, ушбу мамлакатлар етиштирган маҳсулотлар тўлалигича хорижга экспорт қилинаётгани билдирилди.

Бу мақсадда вилоятимиз селекционер-олимлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларидан иборат делегация келгуси ойда Пекинга бориб, илмий-тадқиқот маркази мутахассислари билан биргаликда маккажўхори уруғининг тажриба партияси биргаликда тайёрлашда иштирок этиши белгиланди.

Келгусида бошқа экинлар учун ҳосилдор уруғларни етиштириш, вилоятимиздаги эски боғларни интенсивлаштириш борасида ҳам ҳамкорликда иш ташкил этиш имкониятлари муҳокама қилинди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram