Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ГРАНТ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
2023-11-09 15:41:22 2722
Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда “Фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида давлат грантини ажратиш учун
4-танловни эълон қилади.
1. Миллатлараро тотувликни таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва тадбирлар ташкил этиш.
Худудларда маҳаллаларда миллатлараро тотувликни тарғиб қилувчи тадбирлар ўтказиш ва ОАВ ларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.
Турли миллат вакилларининг миллий қадриятларини, урф-одатларини намоён қилиш мақсадида кўрик танловлар ташкил қилиш ва ОАВ ларида, ижтимоий тармоқларда ёритиб бориш.
Миллий маданий марказларини давлат ташкилотлари билан ҳамкорлиги ва турли миллат вакилларини бандлигини таъминланганлигини худудлар кесимида ўрганиб бориш ҳамда Жамоатчиликни хабардор қилиш.
2.Ўзбекистонда одам савдосига қарши курашиш, жабрланувчи ва ижтимоий заиф гуруҳга ёрдам кўрсатишни ташкиллаштиришда Фуқаролик жамияти институтларининг роли.
Фуқаролик жамияти институтлари давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда “Одам савдосига қарши курашиш ва хавфсиз миграция”га кўмаклашиш.
Одам савдоси жабрланувчилари ва одам савдоси билан тўқнаш келиш ҳавфида бўлган ижтимоий заиф гуруҳларни идентификация қилиш (идентификация жараёнида аниқланиши, аниқлик киритилиши зарур бўлган ҳолатлар).
Одам савдоси жабрланувчилари ва ижтимоий заиф гуруҳларни қайта йўналтириш меҳанизми бўйича мутахассисларни жалб этиш.
Ҳудудларда МФЙ лар билан ҳамкорликда одам савдоси жабрланувчилари ва ижтимоий заиф гуруҳларларга мансуб бўлган фуқароларга хафсиз миграция бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.
Норасмий меҳнат миграциясини олдини олишда, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган ишчи кучи бандлигини таъминлашга кўмаклашиш.
Меҳнат мигрантларини турли фирибгарлик схемалари тузоғига тушиб қолишини ва одам савдосининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, шу мақсадларда турли тадбирлар ўтказиш, амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш.
3. Кенгқамровли ва адолатли сифатли таълимни таъминлашда Фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини ошириш.
Таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга техника воситаларидан фойдаланишда услубий кўмаклар кўрсатиш.
Таълимнинг техника воситаларидан фойдаланиш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.
Таълим муассаларида таълим сифатини янада ошириш бўйича муттасади идоралар билан хамкорликда жамоатчилик эшитуви ва мухокамаларини ташкил этиш.
Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг телеграмдаги “https://t.me/UzNNT_Fargona_viloyat” гуруҳига жойлаштирилган талаблар шаклида тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартириш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусҳаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари;
7. Ташкилотни ҳудудий Давлат солиқ инспекциясидан қарздор эмаслиги ҳақида маълумотнома.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 млн сўмгача.
Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йил 7 ноябрдан 7 декабргача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): Фаргона шаҳри Б.Марғилоний кўчаси 105-уй манзилидаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйининг 1-қаватида жойлашган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига юборилиши сўралади.
Маълумот учун тел: 93-732-77-87, 99-607-75-00
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram