Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ БУЮРТМАСИ ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

×

 2023-11-09 15:59:04    2753

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди 2023 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов эълон қилади:


1. Фарғона вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси- худудларда аҳолининг кенг қатламларини жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилишга ҳамда соғлом турмуш тарзига риоя этишга, жисмонан соғлом ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялашга, спорт индустрияси ва инфратузилмасини ривожлантиришга, мамлакат ва минтақанинг халқаро спорт майдонларида эришган спорт ютуқларини оммалаштириш ва кенг эътроф этишга йўналтирилган фаолиятини амалга ошириш. Шунингдек Эсклав худудларда уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, бўш вақтини самарали ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида вилоятимизнинг анклав ҳудудларидан бири ҳисобланган Фарғона туманининг “Ёрдон” қишлоғида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар учун “Ёрдон” МФЙ худудида спорт (мини футбол) майдонини қуриш. Буюртманомага 200 миллион сўм маблағ ажратилади.


2. Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812 сонли Фармони ижроси ҳамда профессионал таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновцион лойиҳалар жорий этиш, профессионал таълими муассаларининг моддий-техника базаси мустаҳкамлаш.

Шунингдек ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, Фарғона вилоятидаги касб-ҳунар мактабларида физика, кимё-биология лаборатория хоналаридаги моддий ўқув-техник базасини янгилаш ҳамда 32 дона интерактив доска билан таъминлаш. Буюртманомага 220 миллион сўм маблағ ажратилади.


Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йил 7 ноябрь кунидан 7 декабрь кунигача (шанба ва якшанба кунларидан ташқари) ҳар куни соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади.


Маълумот учун телефон: 93 732-77-87, 99 002-75-00


Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар ҳамда танловнинг бошқа шартлари билан батафсил танишиш  https://fergana.uz/uploads/chorak-pdflar/davbuytan.pdf





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram