Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНАДА ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАРКАЗИ ИШ БОШЛАДИ
2023-11-10 21:16:28 1804
Бугун Фарғона шаҳридаги “Тадбиркорлар уйи”да Хитойлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази иш бошлади. Марказни очилиш тадбирида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, хитойлик инвесторлар ва тадбиркорлар, вилоят иқтисодий-инвестицион соҳаси мутасаддилари иштирок этдилар.
Вилоятимизда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат хизматлари олишларини қулайлаштириш, инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва тезкор кўмак кўрсатиш мақсадида Фарғона вилоятига инвестиция киритиш бўйича етакчи давлатларнинг тадбиркорлари учун алоҳида қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этишга киришилган бўлиб, бундай марказларнинг биринчиси хитойлик тадбиркорлар учун иш бошлади.
Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, хорижий давлатлар ҳудудлари билан тўғридан тўғри иқтисодий ҳамкорлик алоқалари кенг кўламда ривожланиб бораётган Фарғона вилоятида бугунги кунда 160 га яқин Хитой инвестицияси иштирокидаги корхоналар фаолият олиб бораётганини, вилоят иқтисодиётига инвестициялар киритиш бўйича Хитой етакчилик қилаётганини, ўтган 2022 йилда 375,1 млн. доллар, жорий 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 333,6 млн. долларга тенг Хитой сармояси жалб этилганини, ҳозирги кунда умумий ҳажми 1,5 млрд. долларга тенг бўлган 60 га яқин лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилаётганини таъкидлади.
Тадбир давомида мамлакатларимиз раҳбарларининг мунтазам учрашувлари ва сиёсий иродаси Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаргани, мамлакатларимиз ўртасида барча соҳалардаги алоқалар изчил ривожланаётгани алоҳида қайд этилди.
Хитойлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш марказида хитой тилини биладиган мутахассислар доимий иш олиб боради. “Тадбиркорлар уйи”да жойлашган коммунал хизмат кўрсатиш тизими ташкилотлари, давлат хизматлари, Марказий банк, кадастр идораси ва бошқа қатор ташкилотларнинг вакиллари инвесторларга тезкор ва зарурий ёрдам кўрсатади. Марказ фаолиятига вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Отахон Хайруллаев раҳбарлик қилади.
Хитойлик инвесторлар мамлакатимизда хорижлик тадбиркорлар учун яратиб берилаётган имкониятлардан ўз мамнуниятларини қайд этиб, Фарғонада ташкил этилган Хитойлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқишига ишонч билдиришди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram