Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ХИТОЙНИНГ SHANXI CONSTRUCTION ENGINEERING КОМПАНИЯЛАР ГУРУҲИ ЭКОШАҲАР ҲУДУДИДА КЎП ҚАВАТЛИ ТУРАР-ЖОЙ БИНОЛАРИ БАРПО ЭТИШГА КИРИШМОҚДА

×

 2023-11-10 21:43:01    1561

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Цзян Юнцян бошчилигидаги Хитойнинг Shanxi construction engineering компаниялар гуруҳи вакилларини қабул қилди.

Ўтган ҳафта вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган дастлабки учрашувда Фарғона шаҳрида барпо этилаётган Экошаҳар ҳудудида Shanxi construction engineering инвестициялари ҳисобига 10 та 12 қаватли турар-жой биноларидан иборат мажмуа қуриш лойиҳаси муҳокама қилинганди. Бугунги учрашувда ушбу ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси сифатида инвестиция киритиш юзасидан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Йирик ва замонавий қурилиш компанияларидан бири бўлган ва “Хитойнинг энг яхши 80 пудратчи корхонаси” рўйхатига киритилган Shanxi construction engineering, Фарғонада барпо этиладиган турар-жойларда Хитой лойиҳасозлигининг энг яхши ютуқларини маҳаллий архитектура билан уйғунлаштирган ҳолда тадбиқ этишни режалаштирмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram