Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2023-11-10 22:58:45 2256
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугун Фарғона политехника институтида бўлиб, таълим жараёнлари, илмий-инновацион ишланмалар, амалга оширилаётган лойиҳалар, олийгоҳни ривожлантиришнинг устувор стратегик йўналишлари билан танишди, профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлашди, талабалар билан учрашув ўтказди.
Дастлаб, вилоят ҳокими илмий тадқиқотларни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида институт қошида янги ташкил этилган “Саноат ва иқтисодни ривожлантириш” маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Вилоят ҳокими, мазкур марказ фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Статистика бошқармаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасига ўзаро ҳамкорликда иш ташкил этиш юзасидан кўрсатма берди.
Вилоят раҳбари, “Career Development Project” лойиҳаси доирасида ФарПИ томонидан Япониянинг “Willtec” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ва ўз фаолиятини бошлаган Япон тили ва япон технологияларини ўргатиш маркази фаолиятини ҳам кўздан кечирди. Институт битирувчиларининг Японияда ўз мутахассисликлари бўйича фаолият олиб бориш имкониятини тақдим этувчи ушбу марказ, дастлабки босқичда олийгоҳнинг кундузги ва сиртқи бўлимларда қурилиш ва архитектура йўналишларида таълим олаётган талабаларни қамраб олган. Хайрулло Бозоров, бу ерда фаолият олиб бораётган япониялик мутахассислар ҳамда марказ талабалари билан мулоқот қилди.
Хайрулло Бозоров, Фарғона Политехника институтида икки йил аввал ташкил этилган “Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази” фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу марказ етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг илғор тажрибалари асосида таълим жараёнларида ўқитишнинг кредит-модул тизими бўйича талабаларга 55 турдаги таълим хизматларини кўрсатиб келмоқда. Талабалар ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган барча масалалар бўйича ушбу марказга мурожаат қиладилар ва тезкор ечим тақдим этилади. Қолаверса, бу таълим жараёнида коррупциянинг олдини олишга ҳам ёрдам беради. ФарПИнинг ушбу инновацион тизими, бугунги кунда Республиканинг барча олийгоҳларида тадбиқ этишга киришилмоқда.
Вилоят ҳокимига Фарғона политехника институтининг илмий-инновацион лойиҳалари, халқаро ҳамкорлик алоқалари, 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор стратегик йўналишлари тақдимот қилинди. Фарғона политехника институти ўтган ҳафта дунёнинг нуфузли ташкилотларидан бири – QS рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган Осиё университетларининг 2024 йил учун рейтингида ТОП-1000 таликдан ўрин олгани, 2022 йилда эса республика ОТМлари умумий рейтингида 5-поғонани қайд этгани эътироф этилди. Олийгоҳда “илғор муҳандислик мактаби” ташкил этиш жараёнларининг бориши ҳақида, Италиядаги Турин политехника институти ҳамда Россиядаги Бауман номидаги Москва давлат техника университети билан ҳамкорлик юзасидан маълумот берилди.
Институт талабалари билан ўтказилган “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви очиқ ва самимий мулоқот тарзида ўтди. Талаба-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари вилоят ҳокими томонидан алоҳида эътибор билан қабул қилинди. Учрашув якунида вилоят ҳокими талабаларга илмга интилиш, ўз устида ишлаш, миллий қадриятларни эъзозлаш, салбий хусусиятлардан сақланиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
Вилоят ҳокими, олийгоҳда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш маросимида ҳам иштирок этди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram