Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОТАХОН ХАЙРУЛЛАЕВ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ФАРҒОНА ВА ХИТОЙ ЎРТАСИДА САВДО-ИҚТИСОДИЙ ВА ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ
2023-11-15 19:40:24 2808
Хайруллаев Отахон Баҳодирович вилоят ҳокимининг Фарғона ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Отахон Хайруллаев ушбу лавозимда жамоатчилик асосида иш олиб боради.
Отахон Хайруллаев 1991 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона политехника институтини ҳамда Хитойдаги Тяньцзинь политехника университетини қурилиш йўналишида тамомлаган. 2016 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келган.
Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси функциялари барча тегишли бошқарма ва ташкилотларнинг Фарғона ва Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, вилоятимизга Хитой инвестицияларини кенг жалб этиш, вилоятимизда ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотларнинг Хитойга экспорти кўламини кенгайтириш борасидаги ишларини мувофиқлаштириш, Фарғона ва Хитой ишбилармонларининг ўзаро ҳамкорлигини ошириш ва бошқа алоқадор масалаларни қамраб олади.
Отахон Хайруллаев вилоятимизда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, давлат хизматлари олишларини қулайлаштириш, инвесторларга фаолиятининг ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа масалалари бўйича маслаҳатлар бериш ҳамда уларга юзага келадиган масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам ва тезкор кўмак кўрсатиш мақсадида яқинда Фарғона шаҳрида ташкил этилган Хитойлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятига ҳам раҳбарлик қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram