Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТАНЛОВИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
2023-11-17 12:50:41 2433
Бугун Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти тадбирлар залида Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.
Очилиш тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Комила Кавланова сўз олиб, мазкур танлов истеъдодли қизларни танлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, ижодкор, санъатсевар, олима, оқила, шоира, спортчи қизлар сафини янада кенгайиб боришида муҳим ўрин тутаётганига тўхталди. Вилоятимизда 30 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари бўлишганини қайд этиб, танловнинг вилоят босқичига етиб келган барча қизларни табриклади, уларга омад тилади.
Маълумки, Зулфия номидаги Давлат мукофоти учун 7 та йўналишда ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизлар қатнашиш хуқуқига эга. Бу йилги танловнинг шаҳар-туман босқичида ҳам 882 нафар иқтидорли қизлар иштирок этиб, улар орасидан 162 нафари вилоят босқичида қатнашмоқда.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг ижодий ишлари, сиёсий-ижтимоий билимлари, урф-одатлар, миллий қадриятларни билиши, кўрик-танловлардаги иштироки, истеъдодини бир неча йўналишларда кўрсата олганлигини ўрганиш учун шу йўналишларга масъул бўлган танлов комиссияси аъзолари таништирилди.
Шундан сўнг барча номзодлар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ўз имкониятларини намоён этишга киришдилар.
Танлов якунида комиссияси аъзолари томонидан энг муносиб номзодлар Республика комиссиясига тавсия этилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram