Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ ТУРАР-ЖОЙ ВА САВДО МАЖМУАСИ БАРПО ЭТАДИ
2023-11-18 19:42:37 3219
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Horgos Hongheyuan компанияси раҳбари Лю Йонбони ҳамда тадбиркор Мансуржон Тошматовни қабул қилди.
Мамлакатимизда кўплаб йирик турар-жой мажмуалари қуриш лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширган Horgos Hongheyuan компанияси раҳбари, вилоятимизда бугунги кунда қурилиш соҳасида улкан ишлар амалга оширилаётганидан хабардорлигини ҳамда бу хорижий сармоядорлар учун жозибадорлик касб этаётганини қайд этиб, Фарғонада замонавий турар-жой ва савдо мажмуаси барпо этиш режасини маълум қилди.
Вилоят раҳбари ҳозирда Фарғона шаҳрида қад ростлаётган Экошаҳар лойиҳасида қатор хорижий қурилиш компаниялари, шу жумладан хитойлик сармоядорлар ҳам иштирок этишга киришаётганларини таъкидлаб, режалаштирилаётган турар-жой ва савдо мажмуасини ушбу шаҳарча ҳудудига жойлаштириш таклифини берди.
Лю Йонбо ушбу таклифни ижобий қабул қилди, шаҳарча лойиҳаси ва қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишгач, мажмуа қурилиши бўйича амалий ишларни бошлашга тайёр эканлигини билдирди.
Музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram