Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


Фарғона вилоятини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда эришиладиган натижалар

 2023-01-15 15:43:12    695

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилоятини 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва

2023 йилда эришиладиган натижалар тўғрисида


ИҚТИСОДИЙ КОМПЛЕКС.

1). 2022 йилда вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 56 трлн. сўмни (104,6%) ташкил этди, шунингдек, 30,4 трлн сўмлик (104,8%) саноат, шу жумладан 14,6 трлн сўмлик ҳудудий саноат, 33,4 трлн сўмлик (103,6%) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб,
22,0 трлн сўмлик (114,5%) бозор хизматлари кўрсатилди.

2023 йил якуни билан ялпи ҳудудий маҳсулотни 65,2 трлн. сўмга (105,2 фоиз), жами саноатни 35,0 трлн. сўмга (107,8 фоиз), ҳудудий саноатни 18,1 трлн. сўмга (109,1 фоиз), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 39,1 трлн. сўмга (103,5 фоиз), хизматларни
27,1 трлн. сўмга (113,2  фоиз) ўсишини таъминлаш чоралари кўрилади.

2). 2022 йилда 8 828 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, ушбу соҳага 12,1 трлн.сўм кредит маблағлари йўналтирилди;

Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида
42 595 нафар аҳолига 954,0 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.

2023 йилда 10 000 та тадбиркорлик субъектлари (юридик) янгидан ташкил этилади ва соҳада 20,0 трлн сўмлик (оилавий тадбиркорликка
1,1 трлн.сўм)
кредит ўзлаштирилади.

3). 2022 йилда маҳаллий бюджет даромадлари 4 трлн. 157 млрд. сўмни ташкил этиб, 582,0 млрд.сўмга орттириб бажарилди.

2023 йил учун 5,0 трлн.сўм маҳаллий бюджет даромадлари прогнози белгиланган.

4). 2022 йилда жами 559,3 мингта янги ўринлари яратилди (116 %). Хусусан, савдо, сервис ва тадбиркорликда - 74 008 та, ҳунармандчиликда - 11 173 та, қурилишда - 19 031 та, инвестиция лойиҳаларида - 31 316 та, қишлоқ хўжалигида - 298 196 та, туризм йўналишида - 18 425 та.

Секторлар кесмида;

1-секторда 167 005 нафар;

2-секторда 144 730 нафар;

3-секторда 164 498 нафар;

4-секторда 83 087 нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

 

2023 йилда вилоятни “Ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш” бўйича таҳлилларга асосан 300,8 мингта янги иш ўринлари яратиш зарурлиги ҳисоб-китоб қилинди. Жумладан,

- 149,5 минг нафар мавжуд ишсизлар (ишсизлик даражаси 9,0%).

79,1 минг нафар меҳнат бозорига илк бор кириб келадиган битирувчилар (мактаб, техникум ва олий таълим);

80,0 минг нафар меҳнат миграциясидан қайтиб келиши кутилаётган фуқаролар;

3,4 минг нафар, ҳарбий хизматдан ва жазони ўташ жойидан қайтадиганлар.

Шундан келиб чиқиб, жорий йилда 542,3 мингта (304 мингтаси доимий, 238,3 мингтаси мавсумий) янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилди. Жумладан,

- Иқтисодиёт йўналишида 169,6 мингта;

- Инвестиция йўналишида - 29,0 мингта;

Қишлоқ хўжалиги йўналишида 319,5 минг нафар аҳолини банд қилиш чоралари кўрилади.

(Секторлар кесмида: 1-секторда 158,2 минг нафар, 2-секторда 130,9 минг нафар, 3-секторда 138,1 минг нафар, 4-секторда 120,6 минг нафар)

Мисол учун, биргина хизматлар соҳасида - жами 6 мингга яқин янги хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиб 56,1 мингта иш ўринлари яратилади.

2023 йилда барча дастурлар доирасида қиймати 7,4 трлн.сўмлик
4,2 мингдан ортиқ йирик ва кичик хизмат кўрсатиш лойиҳаларни ишга туширилиб, 30 мингта янги иш ўринларини яратилади.

5).  Шунингдек, 3 та дафтарга киритилган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлашга жорий йилда 153,8 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларни бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаини яратиш, моддий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш борасида 1 529 та оилалар дафтардан чиқарилди (6,7 млрд. сўмлик ёрдам кўрсатилган), 1 400 нафар меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини бандлиги таъминланди.

2023 йил якуни билан шу каби ёрдамлар орқали “темир дафтар”да қолган 4 014 нафар фуқаро дафтарлардан чиқарилади.

- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасида 3-босқичда,
30 ёшдан юқори хотин-қизларнинг 79 463 нафарига (100%) 104,5 млрд. сўмлик, ёрдам кўрсатилди.

Република Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан
219 нафар уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд хотин-қизларга 14,9 млрд.сўм сарфлаш орқали 168 нафар хотин-қизларга дастлабки бадал тўлаб берилди ҳамда 51 нафар хотин-қизларга яшаш учун ижтимоий уйларга жойлаштирилди.

- “Ёшлар дафтари”га киритилган 30 707 минг нафар ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, имтиёзли кредит, субсидия ва ер майдони ажратиш ҳамда қўллаб-қувватлаш борасида кўрилган чоралар натижасида 27 567 минг нафар (90 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди. Тадбиркорлик истагида бўлган 13 915 нафар ёшларга тижорат банклари томонидан 312,6 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди.

6). 2022 йилда хизмат соҳаси бўйича 3,3 трлн.сўмлик 1 611 та лойиҳалар ишга туширилиб 9,5 минг та янги иш ўринлари яратилди.

2023 йилда 7,2 трлн.сўмлик 4 830 та лойиҳалар ишга туширилиб
29 мингта янги иш ўринлари яратилади.

7). 2022 йилда ҳоким ёрдамчиларининг 26 таси фаолияти қониқарсиз, 360 таси қониқарли, 505 таси яхши даражада ва 171 таси аъло даражада иш ташкил қилган.

8). 2022 йилда “Опен бюджет”нинг 1, 2 - босқичларида 436 та ғолиблар лойиҳаларга 304,6 млрд.сўм маблағлар ажратилди..

2023 йилда маҳаллий бюджет харажатларининг 5 фоизи (230,0 млрд) “Фуқаролар ташаббуси” жамғармаларига ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, жорий йилда мазкур лойиҳа доирасида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 30 фоизи йўналтирилади.

 

ҚУРИЛИШ КОМПЛЕКСИ.

9). 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 38 та маҳаллаларда 427,8 млрд.сўмлик ишлар амалга оширилди (115.1 млрд. маҳаллий бюджет, 271,2 млрд. республика бюджети, 41,5 млрд. бошқа маблағлар). Дастур доирасида 1315 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

2023 йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 716 та МФЙдаги 719 та объектда 1107 млрд.сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 8 та мактаб, 4 та МТТ, 3 та спорт, 15 та МФЙ бинолари, 374 та йўл, 229 та ичимлик суви, 21 та ирригация объектларида қурилиш реконструкция ишлари амалга оширилади.

10). 2022 йилда Инвестиция дастури доирасида 1345,7 млрд.сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 48 та мактаб, 18 та МТТ, 8 та тиббиёт, 1 та маданият, 1 та спорт, 30 та йўл, 52 та ичимлик суви, 27 та ирригация, 5 та Қирғоқ бўйи ва бошқа ҳимоя объектларида қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилди.

2023 йил Инвестиция дастури доирасида 101 та объектларда
657,2 млрд.сўм маблағ сарфланиши ҳисобига 19 та мактаб, 8 та МТТ,
9 та тиббиёт, 19 та йўл, 10 та ичимлик суви, 11 та электр таъминоти, 8 та табиий газ таъминоти, 8 та ирригация, 7 та Қирғоқ бўйи ва бошқа ҳимоя иншоотлар ва 1 та Иссиқлик таъминоти объектлари қурилади ва реконструкция қилинади.

11). 2022 йилда “Яшли макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида
16,5 млн. дона дарахтлар экилди.

2023 йил баҳор мавсумида 9,7 млн дона дарахтлар экилади.

12) 2022 йилда Фарғона вилоятида 103 та (4265 хонадонли) уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилди.

2023 йил якунига қадар вилоятда 212 та (8360 хонадонли)
уй-жойлар, шундан "Янги Ўзбекистон" ва бошқа массивларда 109 та

(4095 хонадонли) кўп қаватли уй-жойларни фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, вилоят ҳудудларидаги эскирган 41 та 2-3 қаватли уйлар ўрнида, реновация дастурлари асосида 7-12 қаватли уй-жойлар қурилади.


ИНВЕСТИЦИЯ КОМПЛЕКСИ.

13). 2022 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати
10,1 трлн. сўм бўлган 1 147 та лойиҳа ишга туширилиб, 32,2 мингта янги иш ўрни яратилди;

2023 йилда қиймати 20 трлн. сўмлик 1 438 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилади ва 32,5 та янги иш ўринлари яратилади.

14). 2022 йилда ҳудудий корхоналар томонидан 786,4 млн. долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилди.

2023 йилда ҳудудий экспорт ҳажми 1,1 млрд. долларга
(ўсиш 143,0 фоиз) етказилади.

15). 2022 йил якуни билан 957,4 млн. доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар (ўсиш 187 фоиз) ўзлаштирилди.

2023 йилда вилоятда 2,4 млрд долларлик 85 та лойиҳалар доирасида 1 млрд 60 млн.долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

16). Вилоятдаги 92 та кичик ва ёшлар саноат зоналарининг умумий ер майдони 815 гектарни ташкил қилиб, 690 та лойиҳалар, (435 таси кичик саноат зоналарида, 255 таси ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида) жойлаштирилган. Улардан, 208 таси ишга туширилган бўлиб, 50,1 млн. АҚШ доллар маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Лойиҳаларда 6 671 та янги иш ўринлари яратилган.

 

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ.

17). Вилоятдаги 1 062 та маҳаллаларнинг 559 таси “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойилига асосан қишлоқ хўжалигининг 6 та йўналишларига ихтисослаштирилди.

89 та картошкачилик, 201 та сабзавотчилик, 5 та полизчилик, 172 та боғдорчилик-узумчилик, 180 та резаворлар, 12 та чорвачилик.

2023 йилда 245 та маҳалладаги 23,1 мингта хонадон сабзавотчиликка (1,6 минг гектар), 109 та маҳалладаги 11,1 мингта хонадон картошкачиликка (258 гектар), 6 та маҳалладаги 549 мингта хонадон боғдорчиликка (64 гектар), 210 та маҳалладаги 22,6 мингта хонадон боғдорчиликка (1,4 минг гектар), 98 та маҳалладаги 8,2 мингта хонадон резаворчиликка (341 гектар), 15 та маҳалладаги 1,1 мингта хонадон чорвачиликка (2,2 минг бош) ихтисослаштирилади.

Шунингдек, 683 та маҳалланинг 66,6 мингта хонадонлари (3,7 минг гектар томорқа майдони) “Бир ҳудуд-бир маҳсулот” тамоили асосида “Томорқа” МЧЖлари ва кластер корхоналарига бириктирилади.

Аҳоли томорқаларини сув таъминотини яхшилаш борасида -
2022 йилда вилоятнинг 16 та шаҳар ва туманларидаги маҳаллаларда аҳоли томорқаларини сув билан таъминлаш учун 90 та тик суғориш қудуқлари қазилиб, ишга туширилди.

2023 йилда 17 та шаҳар ва туманларда ушбу йуналишда 86 та сув таъминоти оғир бўлган маҳаллаларда 150 та тик суғориш қудуқлари ишга туширилади.

Бунга, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши жамғармасидан 22,5 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилади. Натижада, 5200 дан ортиқ хонадонлардаги 315 гектар аҳоли томорқаларини сув таъминоти яхшиланади.

18) Ўтган йилда деҳқон хўжалиги юритиш учун 7,2 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари захирага қайтарилиб, 45,5 минг нафар фуқароларга ажратилиши ҳисобига деҳқон хўжаликлари сони
49,5 мингтага етди
.

Аҳолига ажратилган ер майдонларида “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили асосида ихтисослашган кооперацияларга бирлаштириш орқали картошка, сабзавот, дуккакли ва бошқа озиқ-овқат экинлари экилиб, асосий экинлар ҳисобидан 69,7 минг тонна ва такрорийдан
85,8 минг тонна маҳсулот етиштирилди.

2023 йилда 12,0 минг гектар (3,1 минг га пахта, 5,7 минг га ғалла ва 3,1 минг га бошқа) экин ер майдонлари қисқартирилиб, аҳолини деҳқон хўжалиги юритиши учун 50,4 мингта фуқароларга ажратиш орқали деҳқон хўжаликлари сони 100 мингтага, уларга ажратилган экин ерлари майдони ҳажми 19,1 минг гектарга етказилади, ушбу майдонларда асосий экинлардан 571,4 минг тн, такрорий экинлардан 124,9 минг тн маҳсулотлар етиштирилади.

19). Чорвачиликда - 2022 йилда чорвачилик тармоқларида қиймати 437,8 млрд.сўм бўлган 138 та лойиҳа ишга тушИрилиб, 8,2 минг бош наслли қорамоллар, 93,8 минг бош наслли қўйлар олиб келинди.

Натижада, вилоятдаги барча тоифа хўжаликларидаги мавжуд қорамоллар 1,1 млн бошга (101,9 фоиз), шундан сигирлар бош сони
387,6 минг бошга (102,2 фоиз), қўй ва эчкилар бош сони 918,4 минг бошга (102,8 фоиз), паррандалар бош сони 8,5 млн.бошга (104,4 фоиз) етказилди.

Шунингдек, чорва маҳсулотларидан 181,1 минг тонна гўшт (102,0%), 1104,9 минг тонна сут (102,7%), 557,9 млн.дона тухум (104,0%) ва
13 минг тонна балиқ (106,9%) етиштирилди.

2023 йилда вилоят аҳолисининг чорва маҳсулотларига (гўшт-
185 минг тн, жон бошига 42,8 кг., сут-1130 минг тн, жон бошига 114 кг, тухум-599 млн. дона, жон бошига 220 дона)
бўлган талабидан келиб чиқиб, 1,3 трлн. сўм бўлган 235 та лойиҳалар амалга оширилади.

 

ИЖТИМОИЙ КОМПЛЕКС

20). Соғлиқни сақлаш бўйича вилоятда жами 455 та даволаш-профилактика муассасалар фаолият олиб бормоқда. (шифохона 60 та, КТМП 19 та, ОШП 168 та, ОП 134 та, СЭО ва ЖСБ 20 та, Дезстансия
20 та, бошқа муассасалар - 34 та).

Хусусий тиббиёт муассасалари 778 та (шундан 587 та амбулатор, 191 та стационар)ни ташкил этади.

2022йилда йилда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини ривожлантиришга маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаалари ҳисобидан 80,5 млрд.сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Шунингдек, кардиожарроҳлик соҳасиини ривожлантириш мақсадида вилоят кардиология марказига замонавий ангиограф аппарати харид қилишга 14,5 млрд.сўм ҳамда ўрнатиш учун бино қуришга 7,6 млрд.сўм маблағ ажратилди.

Шифокорларни чет элдаги нуфузли клиникаларда малакасини ошириш учун 700,0 млн. сўм йўналтирилди.

Шаҳар ва туманларда бугунги кунга қадар 6 та оилавий поликлиника ва 9 та оилавий шифокор пунктлари, 70 та маҳалла тиббий пунтлари фаолияти ташкил этилиб, жами бирламчи муассасалар сони 304 тага етказилиб, 450 минг нафар аҳолига бирламчи тиббий хизмат яқинлаштирилди.

21) Мактабгача таълим тизимида - вилоятдаги 3 348 та боғчаларга 266 минг нафар 3-7 ёшли болалар қамраб (86,3 фоиз) олинган (вилоятда жами 308,4 минг нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд).

2023 йилда қамров кўрсаткичини 88 фоизга етказилади.

22) Халқ таълимида - 1 234 та, шундан, 954 та мактаб, Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфидаги 14 та ва 54 та хусусий макталар фаолият кўрсатмоқда (давлат мактабларида 675,4 минг нафар, Президент мактаби ва филиалларида 7,0 мингта, хусусий мактабларда 10,6 минг нафар жами 6693 нафар ўқувчилар таълим олмоқда).

Вилоятнинг Миллий рейтингда ўрнини яхшилаш мақсадида, Япония модели асосида туман(шаҳар)ларда 1 тадан 19 та мактабларда пилот лойиҳаси сифатида таълим жараёни ташкил этилади.

“Узлуксиз касбий ривожлантириш” платформасида педагоглар диагностикадан ўтказилади ва малакаси (100%) оширилади.

Шунингдек, навбатлилик коэффиценти 2 ва ундан юқори бўлган
48 та мактаблар мавжуд бўлиб, уларнинг 12 тасида қўшимча бино ва
4 таси учун янги мактаб қурилиши натижасида қўшимча 7 860 ўқувчи ўрни яратилади ва коэффициенти 1,1 га туширилади.

23) Касб-ҳунар таълими бўйича - вилоятда жами 76 та профессионал таълим муассасалари мавжуд. Бугунги кунда уларда жами 148 та касб ва мутахассислик бўйича 55,5 минг нафар ўқувчи ёшлар таълим олмоқда.

2022 йилда касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларни битирган 18 658 нафар ёшларнинг 14 358 нафари (76,9%)нинг бандлиги таъминланди. 1 931 нафари олий таълим муассасаларига қабул қилинди. 753 нафари хусусий тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.


ТУРИЗМ КОМПЛЕКСИ.

23) 2022 йилда вилоятимизга ташриф буюрувчилар сони йил бошидан 256 мингдан зиёд хорижий сайёҳлар, 1 млн 450 мингдан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу рақамлар 2021 йилга нисбатан деярли 3 баробар кўп натижага эришилди.

2022 йилда 5 та 247 ўринга эга замонавий туризм стандарталарига жавоб берадиган меҳмонхоналар, 35 та 224 та ўринга эга оилавий меҳмон уйлари ва 12 та 353 ўринга эга хостеллар ташкил этилди.

Бунда, жами меҳмонларнинг қамрови 5610 тага етиб, 2021 йилга нисбатан 824 тага кўпайишига эришилди. Сайёҳлик ташкилотлари (туроператор) сони 47 тадан 76 тага ортди.

2021 йил кўрсаткичлари билан таққосланганда 2022 йилда туризм хизматларининг экспорти 2 бараварга ошиб, 2022 йилда 25 млн. долларни ташкил қилди.

2023 йилда вилоятда туризмни ривожлантириш мақсадида 9 та маҳаллани туризм маҳалласига айлантирилиб, 25 та меҳмонхона ва хостеллар, 11 та савдо шохобчалари, 5 та кўнгил очар объектлар, 9 та бошқа хизмат объектлари ташкил этилади.