Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР


ФАРҒОНАДА БИЗНЕС-ОМБУДСМАН ИШТИРОКИДА АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2023-11-23 15:03:49    2757

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги "Тадбиркорлар уйи" биноси катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Дилмурод Қосимов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ бошқарув раиси ўринбосари Козимжон Исмоилий, тижорат банклари раҳбарлари, шаҳар-туман ҳокимларининг инвестиция масалаларига масъул ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этди.

Дастлаб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабиб Сирожитдинов вилоятда кичик бизнесни ривожлантиришнинг истиқболлари ва бу жараёнда ҳоким ёрдамчиларининг ўрни хусусида маълумот берди.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида эканини қайд этган Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган янги қарорда ушбу жиҳатлар янада мустаҳкамланганига эътибор қаратди.

"Бизнесни ривожлантириш банки" раҳбари ўринбосари Козимжон Исмоилий ҳам семинарда сўз олиб, “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳиятига тўхталди. Қарордан кўзланган мақсад кичик бизнесни ривожлантиришнинг молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан янги босқичга олиб чиқиш, бу эса ўз навбатида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Бугунги амалий семинар ҳам Президент томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини қуйи тизимларда ҳам тўлақонли таъминлаш ва мазмун-моҳиятини етказиш учун ташкил этилганлиги қайд этилди.

Йиғилишда иштирок этган тадбиркорлар ўз фаолиятларига оид савол ва таклифлар билан мутасаддиларга юзланиб, тегишли жавобларни олдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram