Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ФАРҒОНА ВА ХИТОЙНИНГ УХАНЬ ШАҲРИ ЎРТАСИДА КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ
2023-11-24 21:30:58 2230
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Ухань шаҳар Халқ вакиллари кенгаши раиси Ху Лишань бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда Фарғона вилояти ҳамда Ухань шаҳри ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика, ижтимоий, туризм, таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида 12 миллиондан зиёд аҳоли яшовчи ва йиллик ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 300 миллиард доллардан зиёд бўлган, дунёнинг 100 та етакчи молиявий марказлари рўйхатида муқим ўринга эга Ухань шаҳри билан саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм йўналишларида катта салоҳиятга эга, қулай географик жойлашуви билан минтақавий бозорда муҳим ўрин тутган Фарғона вилояти ўртасида кенг кўламли алоқаларни ривожлантиришда катта имкониятлар мавжудлиги икки томонлама қайд этилди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, тиббиёт жиҳозлари, электотехника, электромобиллар, кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришда икки ҳудуд тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш, Фарғона ва Ухань шаҳарлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва туризм соҳасида Фарғона вилояти салоҳиятини Уханда тарғиб қилиш, Фарғонада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва Уханга экспортини амалга оширишга мўлжалланган йирик логистика марказини ташкил этиш, 100 га яқин олийгоҳ мавжуд бўлган ушбу шаҳар билан олий таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, “Қўқон” ЭИЗ ҳудудида ташкил этилаётган Хитой саноат технопаркида Ухань компаниялари лойиҳаларини ҳам жойлаштириш каби масалаларда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашув давомида муҳокама қилинган ҳамкорлик масалалари бўйича биргаликда иш ташкил этишга келишиб олинди.
Учрашув якунида Фарғона шаҳри ҳамда Ухань шаҳри ўртасида 2024 йилга мўлжалланган ҳамкорлик юзасидан меморандум ҳам имзоланди. Ҳужжатни Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров ҳамда Ху Лишань имзоладилар.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram